Latest news

03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  1 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  2 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  10 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4

"Бухоро" ва "Хоразм" клублари, клуб расмийлари иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди News

"Бухоро" ва "Хоразм" клублари, клуб расмийлари иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди

Пролига 17-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Хоразм" учрашувидаги воқеалар юзасидан аввалроқ хабар берилганди.

Учрашув комиссарининг билдиргиси, стадион расмийлари, шунингдек, беллашувда Лига томонидан ёлланган техник гуруҳ вакилларининг кўрсатмалари асосида материал тайёрланди ва у кўриб чиқиш учун Тартиб-интизом қўмитасига оширилди. 


"Бухоро" — "Хоразм" ўйини Тошкент вилоятидаги Дўстлик стадионида бўлиб ўтди. Мавсум аввалида Лига Бухоро футбол клубига Муборакдаги стадион билан келишиш тавсиясини берган бўлса-да, клуб ўз уй учрашувларини Тошкентда ўтказишга қарор қилди. Шу тариқа клуб ва Лига иштирокида учрашувларни ўтказиш бўйича уч томонлама шартнома имзоланган.


Пролига беллашувини Дўстлик стадионида ўтказиш учун Бухоро ижара ҳақи тўлайди. 17-тур доирасидаги учрашув олдидан стадион беллашувни ўтказиш билан боғлиқ қатор масалаларда хатога йўл қўйган. Лига бу борада ўз эътирозларини стадионга эгалик қилувчи Ўзбекистон футбол ассоциациясига киритди. Ассоциация айбдор шахсларга нисбатан чора кўради. 


Бухоро клуби раҳбарияти эса номинал мезбон бўлишига қарамай, мезбонлик билан боғлиқ регламент талабларини бажаришда ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошгани аниқланди. Жумладан, беллашув арафасида бош мураббий Улуғбек Бақоев томонидан жамоат тартиби ва хавфсизлиги учун масъул ташкилотлар имзолаши лозим бўлган далолатномани фақатгина Бухоро клуби муҳри билан тасдиқлашга уриниш содир этилган. Бу нафақат мусобақалар ўтказиш регламентига нисбатан ҳурматсизлик, балки ҳужжатларни қалбакилаштиришга бўлган уриниш сифатида қайд этилди.


Шунингдек, клуб раҳбари Шавкат Саломов учрашувни ташкил этиш, регламент талаблари ва бошқа масалаларда етарлича малака ва кўникмага эга бўлиши талаб этилади. Клубда расмий ишчи-ходимларнинг белгиланган вазифалари нималардан иборат эканлиги қайта кўриб чиқилиши лозим.   


Беллашувнинг кеч старт олиши расмий актнинг кечикиши билангина эмас, Хоразм клуби расмийларининг Лига комиссари ўз вазифасини бажаришига нисбатан тинимсиз тўсқинлик қилгани билан ҳам боғлиқ ҳисобланади. Жумладан, клуб спорт директори Хурсанд Мадкаримов ҳамда маъмури Қаҳрамон Машарипов қатор ҳолатларда комиссар фаолияти учун тўсқинлик қилган. Клуб раҳбари Рўзимбой Аҳмедов стадион ҳудудига бўлишига қарамай, клуб позисияси регламентда қайд этилган кўринишда раҳбар томонидан эмас, тинимсиз равишда Хоразм клубининг турли ишчи-ходимлари томонидан оғзаки тарзда билдирилган. Ваҳоланки, учрашувни бошлаш ёки бошламаслик, унинг мақомини ҳал этиш масаласи Лига томонидан ҳал этилади. Комиссар ҳар қандай ҳолатда ҳам учрашувни ўтказиш учун бор имкониятини ишга солади.  


Шунингдек, футболчилардан Равшан Султонов ва Мурод Бобожонов Лига комиссарини ҳақоратлаган. Дарвозабонлар мураббийи Ғайрат Ўдаев эса провакасион ҳаракатлар билан комиссар ишига ҳалал берган. Жамоа шифокори Жамол Юсупов ва яна икки футболчи телефон видеокамерасини ёқиб, комиссарни шантаж қилишга, унинг фаолияти ижтимоий тармоқларга тарқатилиши билан таҳдид қилишга уринган. 


Кейинроқ клуб директори Рўзимбой Аҳмедов ҳамда бош мураббий Ҳаким Фузайлов Лига офисига ташриф буюрди. Мураббий бу каби масалага нега аралашаётгани, клуб ишчи-ходимлари шантаж ва ўзбошимчалик билан иш тутаётган вақтда раҳбар нима қилаётгани каби саволлар очиқ қолди. Рўзимбой Аҳмедов Лига раҳбарияти билан учрашувда ҳам провакацияни давом эттирди. 


Ўтган давр давомида Лига қатор марказий ва мураккаб учрашувларни ташкил этиб келмоқда. Расмий учрашувлар давомидаги ҳар қандай масала регламент ва бошқа меъёрий ҳужжатлар орқали тартибга солинади. Расмийлар ҳар қандай ҳолатда ҳам ғолибни майдондаги футбол ўйини орқали аниқлашга ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқ. Бироқ Бухоро клубига қарши беллашувда Хоразм расмийлари майдон атрофидаги томошага урғу бергани Лига томонидан қораланади ва масалага тегишли тартибга чора кўриш ЎФА Тартиб-интизом қўмитасидан сўралади. Ҳар икки клуб расмийларининг ўзаро шахсий ғараз ва келишмовчиликлари эвазига Лига мусобақасининг бу тақлид азият чекишига йўл қўйилмайди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика