Latest news

09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   0 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  4 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  3 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  4 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  4 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  27 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  7 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  24

“Бухоро” стадиони прожекторлари ОФК минимал талабларига жавоб беради News

“Бухоро” стадиони прожекторлари ОФК минимал талабларига жавоб беради

8 апрел куни тунда ЎзПФЛ ишчи гуруҳи “Бухоро” стадиони прожекторларини текширувдан ўтказганди.

Хулосалар шуни кўрсатдики, “Бухоро” стадиони прожекторлари ўртача 1832 люкс ёруғлик тақдим эта олади. Бу эса ОФК Чемпионлар лигаси мусобақаси учун талаб қиладиган минимал кўрсаткичга жавоб беради. 

Икки йилдан ортиқроқ вақт давомида мазкур стадионда футбол учрашувлари ўтказилмади. Шундан келиб чиқиб, шамол ва бошқа табиат ҳодисалари прожекторлар лампаларини ўз жойидан бироз силжитган. Бунинг оқибатида ёруғлик майдон бўйлаб тенг тақсимланмаган.

ЎзПФЛ бош директори ҳамда Бухоро вилояти ҳокими ўртасидаги учрашув давомида мазкур масала ҳам муҳокама этилди. Шундан келиб чиқиб, ҳоким томонидан тегишли ташкилотларга 26 апрел санасига қадар ёруғлик етиб борувчи нуқталарга ўзгартириш киритиш бўйича топшириқ берилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда прожектори энг яхши стадион “Бунёдкор” бўлиб, у ўртача 2400 люксни ташкил этади. Кейинги ўринларда “Қизилқум” (2200), “Сўғдиёна” (1900), “Турон” (1900) жамоалари ўз уй учрашувларини ўтказадиган стадионлар туради. “Бухоро” стадиони талаб этилган созламалардан кейин бу борада мамлакатнинг бешинчи рақамли стадионига айланади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика