Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  104 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  40 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

"Бунёдкор" стадионига маҳаллий иқлимга мос келувчи чим ётқизилди News

"Бунёдкор" стадионига маҳаллий иқлимга мос келувчи чим ётқизилди

Бу ҳақда "Бунёдкор" стадиони матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг июль ойида "Ўзбекнефтегаз" акциядорлик жамияти раҳбарияти ташаббусига кўра, 2023 йил март ойида бўлиб ўтадиган U-20 Осиё Кубоги ўйинлари, "Бунёдкор" футбол клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказиш мақсадида "Бунёдкор" стадиони марказий майдонида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. 

Қисқа вақт ичида стадион майдони тўлалигича қайтадан барпо этилди. Майдон инженер коммуникациялари янгиланди ва майдон сатҳи 1 метрга кўтарилди. Янги маҳаллий иқлимга мос келувчи чим ётқизилди. 

Ҳозирги кунда майдон атрофи ва захира футболчилари учун жойлар янгича замонавий услубда тайёрланмоқда. 

Тинимсиз олиб борилган ишлар ташаббускори ҳамда ҳомиймиз бўлган "Узбекнефтегаз" АЖ бошқарув раиси, "Бунёдкор" ФК президенти Меҳриддин Раззоқович Абдуллаевга юртимиз футболи ривожига  қўшаётган улкан ҳиссалари учун ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз," - деб ёзади стадион матбуот хизмати.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика