Latest news

08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  0 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  3 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  2 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  84 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1

"Бунёдкор" "Навбаҳор" билан ўйинда адолатсизликка учрадими? Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили News

"Бунёдкор" "Навбаҳор" билан ўйинда адолатсизликка учрадими? Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали) ўз ҳакамлар жамоаси билан Суперлиганинг 10-тур ўйинларидаги баҳсли ҳолатларни таҳлил қилди.

"Шўртан" - "Андижон"

Ҳакамнинг "Андижон" футболчисига қизил карточка кўрсатиш ва жарима зарбаси белгилаш борасидаги якуний қарорини қўллаб-қувватлайман. ВАР бу эпизодга тўғри аралашди, чунки бу гол уриш учун яққол имкониятдан маҳрум қилиш ҳолати эди. Биринчи навбатда шуни таъкидлаш керакки, "Андижон" ҳимоячисининг ёнида, агар ҳужумчи тўп учун курашда ғалаба қозонса, тўпни олиб қўйиши мумкин бўлган шериклари йўқ эди. Ҳужумнинг кейинги босқичида ҳужумчи дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиш имкониятига эга бўларди.

ВИДЕО


"Шўртан" - "Андижон"

Бу вазиятда ҳам ҳакамнинг якуний қарорини қўллаб-қувватлайман. ВАР яна эпизодга тўғри аралашди. "Шўртан" футболчисини майдондан четлатиш учун етарли асослар топиш қийин: тўғри, у дастлаб сакраб, оёғини баланд кўтарди, лекин кейин уни майса устига туширди, тўқнашув (контакт) пайтида рақиб оёғини эзиб юбормади ва "синдирмади". Шу билан бирга, ҳакам ўзининг дастлабки қарорига мутлақ ишонч билдирмаётганди. Норасмий тавсия: агар ишончингиз комил бўлмаса, бирор қарор қабул қилманг. Ушбу вазиятда ҳакам ўз қарорига ишончи комил бўлмагани учун, "енгилроқ жазо"ни танлаши ва дарҳол сариқ карточка кўрсатиши лозим эди.

ВИДЕО


✅❌ "Бунёдкор" - "Навбаҳор"

Ҳакам учун унчалик қийин бўлмаган ҳолат. "Бунёдкор" ўйинчиси биринчи бўлиб тўпга тегингач, "Навбаҳор" ҳимоячиси унинг оёғидан чалди. Пенальти тўғри белгиланди. Бундан ташқари, қоидани бузган ўйинчига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди (бироқ ҳакам бу ишни амалга оширмади - таҳририят).

ВИДЕО


✅✅ "Бунёдкор" - "Навбаҳор"

ВАР эпизодга тўғри аралашди, видео кўрикдан сўнг пенальти тўғри белгиланди. "Бунёдкор" ҳимоячисининг зарбани тўхтатишга уриниб, сирпаниб тўсиш ҳаракатини бажарган қўли танасидан узоқлашган ва унинг майдонини ғайритабиий тарзда кенгайтирган.

Пенальтини қайта тепиш қарорига келсак, бу ерда ҳам ҳамма нарса тўғри. "Бунёдкор" дарвозабони қоидани бузмаган ва "нуқта"дан берилган зарбани қайтарган. Бироқ шу пайтда "Бунёдкор" сардори зарбадан олдин жарима майдонига кириб келган ва биринчи бўлиб тўпни тепиб юборган. Қизиғи, пенальти такроран ижро этилганда ҳам "Бунёдкор" сардори яна муддатидан аввал жарима майдонига кирган, аммо бу сафар аввалгидек яққол ҳолатда эмасди. Агар дарвозабон зарбани яна қайтарганида ва сардор яна тўпга текканда, ҳакам пенальтини қайта белгилашга мажбур бўларди.

ВИДЕО


"Бунёдкор" - "Навбаҳор"

ВАРнинг тўғри аралашуви натижасида "Бунёдкор"нинг голи бекор қилинди. Ҳужум фазасидаги қоида бузилиши содир этилган: "Бунёдкор" ўйинчиси "Навбаҳор" футболчисининг либосидан ушлаб қолди, шу тариқа уни курашдан чиқариб юборди ва зарбани тўсишга уриниш имкониятидан маҳрум қилди.

ВИДЕО


"Бунёдкор" - "Навбаҳор"

Дастлаб "Навбаҳор" жамоаси ўйинчиси қўполлик ишлатди. "Бунёдкор" ўйинчисининг қўполлиги хусусида эса - рақиб билан тўқнашувда таъсир даражаси аниқ кўринмади. Ҳакамнинг эпизодни кўриш учун монитор қаршисига бориши ўринли эди. У ўзининг дастлабки қарорини сариқ карточка кўрсатишга ўзгартириш учун етарли асосга эга бўлди.

ВИДЕО


"Хоразм" - "Машъал"

Менинг фикримча, ҳакам ўйинни тўғри равишда давом эттирди. Тўп аслида "Хоразм" ҳимоячисининг қўлига тегмади, агар теккан бўлса ҳам, бу дарвозабон тўпни қайтаргандан кейин содир бўлди. Бундай ҳолатларда тўпнинг қўлга тегиши жазоланмайди. Шунингдек, қўл пастда ва танага ёпишган эди. Тўпнинг ҳолатига келсак, у дарвоза чизиғини кесиб ўтмади.

ВИДЕО


✅❌ "Қизилқум" - "Пахтакор"

"Қизилқум" дарвозасига белгиланган пенальти тўғри қарор ҳисобланади. Ҳимоячи тўпга ўйнамоқчи бўлиб, "Пахтакор" ўйинчисининг оёғига урилди ва уни ҳаракатдан тўхтатди. Бу ҳолатда пенальти белгиланиши ва қоидабузарга сариқ карточка кўрсатилиши лозим (бироқ ҳакам "Қизилқум" футболчисига сариқ карточка кўрсатмади - таҳририят).

ВИДЕО


Шу тариқа, Суперлиганинг 10-тур ўйинларида ҳакамлар иккита хатога йўл қўйишди. Иккала ҳолатда ҳам пенальти белгиланган эпизодлар учун сариқ карточкалар кўрсатилмади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика