Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  100 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

"Бунёдкор" ҳамда Тошкент вилояти футбол академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди News

"Бунёдкор" ҳамда Тошкент вилояти футбол академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

ОФКнинг икки юлдузли мақомига мос равишда фаолият олиб бораётган "Бунёдкор" футбол академияси ҳамкорлик фаолиятини кенгайтирмоқда.

"Сўнгги йилларда юртимизнинг турли ҳудудларида "Бунёдкор" академиясининг филиаллари очилган эди. Энди Республика миқёсидаги академия билан ҳамкорлик ўрнатилди.

Бугун Тошкент вилояти футбол академияси расмийлари "Бунёдкор" футбол клубида меҳмон бўлишди. Тадбирда "Бунёдкор" футбол клуби директори Азиз Ҳайдаров, "Бунёдкор" академияси директори Ислом Аҳмедов ҳамда Тошкент вилояти футбол академияси директори Алберт Ахметгалеев иштирок этди. 

Иккала жамоа расмийларининг учрашувидан асосий мақсад барча йўналишларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва буни ҳужжатларда расмийлаштириш эди. Расмийлаштирилган меморандумга кўра, энди "Бунёдкор" ва Тошкент вилояти футбол академияси ёш иқтидорларни бир фалсафа остида тарбиялаш бўйича ҳамкорлик қилади.

 Албатта, бу ҳамкорлик яқин келажакда ўз самарасини бериб, тарбияланувчиларимиз ўзбек футболи келажагига айланади ва терма жамоаларимизнинг етакчиларига айланади", – дейилади клуб хабарида.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика