Latest news

11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3

Бугун футбол. "Насаф" - "Қўқон-1912" News

Бугун футбол. "Насаф" - "Қўқон-1912"

Бугун Суперлиганинг 22-тур баҳсларига старт берилади.

Турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турган "Насаф" ўз майдонида 4-ўринда бораётган "Қўқон-1912"ни қабул қилади. 21та ўйин ўтказган "Насаф" 43 очко тўплаган, қўқонликлар эса 21 ўйиндан сўнг 38 очко жамғаришган. Демак, жамоаларни 5 очко ажратиб турибди.

"Насаф" айниқса иккинчи даврада анча сермаҳсул ўйин намойиш этиб келмоқда. Хусусан "аждарлар" мавсумнинг иккинчи ярми бошланганидан бери ҳали мағлуб бўлишмади: 6та ғалаба ва икки дуранг. 

"Қўқон-1912"га келсак, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари иккинчи давра старт олганидан бери тўртта ўйинда зафар қучишди. Бу жамоанинг охирги 3 учрашувда кетма-кет ғалаба қозонгани эътиборга молик. Қўқонликларнинг қаторасига учта ғалабаси "Сурхон", "Машъал" ва АГМК билан ўйинларда қўлга киритилди. 

"Насаф" эса охирги учта ўйиндан иккитасида зафар қучди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари уйда АГМК ва сафарда "Металлург"ни мағлуб этишди. Ундан олдин сафарда "Бухоро" билан кечган баҳс 0:0 ҳисобида якун топганди. 

Яна бир қизиқ маълумот шуки, "Насаф" иккинчи давра бошланганидан сўнг ўз дарвозасидан фақат 1та гол ўтказди. Тўплар нисбати 18-1. Жамоа охирги уч ўйиндан бери ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келмоқда. 

Бу "Қўқон-1912" учун иккинчи давра ҳисобидан сафардаги 6-баҳс бўлади. Қўқонликлар бунгача бўлиб ўтган 5та сафар учрашувидан иккитасида ғалаба қозониб, икки бор мағлуб бўлишган, яна битта учрашув дуранг билан якун топган.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика