Latest news

08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  2 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22

Бугун футбол. "Машъал" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Машъал" - "Локомотив"

Бугун муборак шаҳрида Суперлига 22-туридан ўрин олган "Машъал" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтади.

Турнир жадвалида ҳар икки жамоа кетма-кет ўринларни эгаллаб турибди. "Локомотив" 27 очко билан 9-ўринда бораётган бўлса, 19 очко тўплаган "Машъал" 10-ўринда бормоқда.

Иккинчи давра бошланганидан бери "Машъал" фақат битта ўйинда ғалабага эришди. Муборакликлар сафарда "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтишди. Шундан сўнг жамоа барча ўйинларни бой берди. "Локомотив" эса иккинчи даврада 4 ғалаба ва уч дуранг қайд этди. 

Бугун баҳс "Машъал" учун иккинчи давра ҳисобидан ўз майдонидаги 6-учрашув бўлади. Жамоа бунгача бешта ўйиннинг ҳаммасида имкониятни бой берган. "Газчилар" уйда "Бунёдкор" (1:2), "Сурхон" (0:1), АГМК (0:2), "Қўқон-1912" (1:2), "Пахтакор" (1:4) клубларига мағлуб бўлишди. 

"Локо" иккинчи даврада ҳозирча 6та баҳсда майдонга тушди. Шундан иккитасида ғалаба қозонган "темирйўлчилар" уч бор дуранг ўйнаб битта ўйинда мағлуб бўлишди. "Локомотив" сафарда "Андижон" ва "Бухоро"дан устун келиб, "Металлург", "Қизилқум" ва "Сурхон" клублари билан дуранг қайд этди. 

Тошкентда кечган биринчи давра ўйинида "Машъал" 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб кетганди. Бугун "Локо" ўша мағлубият аламини олишга уриниб кўради. 

Факт: "Локомотив" Муборакда бўлиб ўтган "Машъал"га қарши баҳсларнинг охирги бештасида фақат ғалаба қозонган. 

2017. "Машъал" - "Локомотив" 0:1

2016. "Машъал" - "Локомотив" 0:4

2015. "Машъал" - "Локомотив" 1:3

2014. "Машъал" - "Локомотив" 0:2

2012. "Машъал" - "Локомотив" 1:2

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика