Latest news

00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6

Бугун футбол. "Локомотив" - "Бунёдкор" News

Бугун футбол. "Локомотив" - "Бунёдкор"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтади.

Мухлислар Тошкентда пойтахт дербиси гувоҳи бўлишади. "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Турнир жадвалида "Локомотив" 22 очко тўплаб 9-ўринда бормоқда. "Бунёдкор" ҳисобида 29 очко бўлиб, бу жамоа 6-ўринни эгаллаб турибди. 

"Локомотив"да тўплар нисбати 21-33. "Бунёдкор"да 26-23. "Локо" шу пайтгача 7та, "Бунёдкор" эса 8та беллашувда зафар қучган. 

"Темирйўлчилар" иккинчи даврани кетма-кет 3 ғалаба билан бошлашди. Андрей Микляев шогирдлари дастлаб "Андижон", сўнгра "Навбаҳор" билан "Бухоро"ни мағлуб этишди. Охирги 3та турни сафарда ўтказган "Локомотив" уч хил натижа қайд этди: "Бухоро" билан ўйинда ғалаба, Бекободда "Металлург"га қарши дуранг ва Жиззахда "Сўғдиёна"дан мағлубият.

"Бунёдкор" иккинчи давра бошланганидан бери ҳозирча 4та учрашув ўтказди. Бунда иккита ғалаба ва иккита мағлубият қайд этилди. "Қалдирғочлар" "Сурхон" ва "Машъал"дан устун келиб, аввалги икки турда АГМК ва "Қўқон-1912"га имкониятни бой беришди. "Бунёдкор"нинг 18-тур "Пахтакор" билан ўйини ноябрь ойига қолдирилган. 

Факт: 2015 йилдан бери "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор"га қарши олти марта баҳс олиб бориб, шундан 4тасида ғалаба қозонган ва икки бор дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 11-4. 

2019. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0

2018. 2-босқич. "Локомотив" - "Бунёдкор" 2:1

2018. 1-босқич. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:1

2017. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:2

2016. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0

2015. "Локомотив" - "Бунёдкор" 3:0

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика