Latest news

08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  4 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  2 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  77 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8

Бу йил “Бунёдкор-W” Осиё чемпионатида иштирок этади, 2023 йилдан аёллар ўртасида ОЧЛ ўтказилади News

Бу йил “Бунёдкор-W” Осиё чемпионатида иштирок этади, 2023 йилдан аёллар ўртасида ОЧЛ ўтказилади

Иордания пойтахти Амманда жорий йилнинг 7-12 ноябрь кунлари илк аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Унда 4 та иштирокчи жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боради. Мусобақада “Амман ФК” (Иордания), “Шаҳрдари Сиржан” (Эрон), “Гокулам Керала ФК” (Ҳиндистон) билан бир қаторда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Бунёдкор-W” иштирок этади.

Мазкур мусобақа Ғарбий Осиё жамоалари ўртасида биринчи марта ташкил этилмоқда. Шарқ минтақасида эса мезбон масаласи ҳал этилмаган.

Қайд этиш жоиз, ОФК жорий йилдан эътиборан аёллар жамоаларини ривожлантириш масаласига жуда жиддий аҳамият бермоқда. Хусусан, бу йил илк бора аёллар жамоалари ҳам синов тариқасида лицензиялашдан ўтказилмоқда ва Ўзбекистон кам сонли аъзо мамлакатлар қаторида аёллар клубларини ҳам лицензиялаш жараёнига жалб этди. 2022 йилдан эътиборан мазкур жараён барча қолган аъзо давлатларда ҳам мажбуран татбиқ этилади. 2023 йилдан бошлаб эса аёллар жамоалари ўртасида тўлақонли Осиё Чемпионлар лигаси ташкил қилинади ва унда фақат лицензия олган клубларгина иштирок этади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика