Latest news

18:40Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  20 18:36Суперлига. "Динамо" – "Шўртан". Асосий таркиблар маълум  0 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  1 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  0 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  15 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10

Ботир Қодирқулов: "Карантин даврида клубдан олинган бино қайтариб берилмади" News

Ботир Қодирқулов: "Карантин даврида клубдан олинган бино қайтариб берилмади"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Андижон" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Ботир Қодирқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин қийин бўлишини билгандик, шу боис яхши тайёргарлик кўрдик, рақибни ўрганиб чиқдик. Ўйин охирида нима бўлганини тушунтириб бериш қийин. 

- Ҳакам белгиланган вақтдан аввал ўйинни тўхтатиб қўйди чамамда.

- Уни баҳона қилолмаймиз. Менимча, йигитларда чарчоқ юзага келди. 

- Захирадан майдонга туширилган ўйинчилар ҳисобга таъсир ўтказди деб ҳисоблайсизми?

- Бугун мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Захирадан туширилган ўйинчилар ёрдам бера олишмади. Ўйин тафсилотларини ўрганиб чиқамиз. 

- Бугунги ўйинда бош мураббий Асрор Алиқулов иштирок этмади. Унинг ўрни қанчалик билинди?

- Алиқулов билан телефон орқали мулоқот қилдик, унинг кўрсатмаларини йигитларга тушунтирдик. Улар имкони борича, ҳаракат қилди, бироқ сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбордик.

- "Андижон" мураббийининг айтишича, уларда ёши катта ўйинчилар кўплиги боис, аввал рақибни толиқтириб, кейин бор кучни берар экан. Бу жиҳатларни ўйиндан аввал ўрганганмидингиз?

- Албатта, бироқ рақиб ҳам бизни ўрганиб чиққан. Улар ҳам иккинчи жамоа бўлиб ўйнади. Учрашув биз кутгандек ўтди, фақат баҳс охирида мувозанатни йўқотганимиз панд берди.

- Бош мураббий нега ўйинда қатнашмади?

- Асрор Алиқулов Про лицензияси учун ўқимоқда. Якуний имтиҳони борлиги боис, бу ерга кела олмади. Бироқ телефон орқали алоқада бўлиб турди. 

- Охирги бурчак тўпига чиқишда дарвозабон хатога йўл қўйди. Бугунги ўйинда уни айбдор деб санаш мумкинми?

- Айбдор дейиш керак бўлса, барчамиз айбдормиз. Бу вазиятни кўриб чиқамиз. 

- Рақиб жамоа томонидан прессинг, чалиб йиқилишлар кўп кузатилди. Буни ҳам эътиборга олганмидингиз?

- Ҳа, шогирдларим бугун яхши ўйнашди. Имкониятлардан фойдалана олмадик.

- Бугун Муҳриддин Зоиров ҳужумчи сифатида тўлиқ ҳаракат қилди. Захирада яна бир ҳужумчи - Асадбек Самариддинов бор эди. УНга имкон берилмаслиги Зоировнинг жисмоний ҳолати яхшилигиданми?

- Самариддинов яхши ҳужумчи, бироқ Зоиров кўп ўйинларда гол урмоқда, шу боис уни майдонга туширдик. Асад ёш, келажаги олдинда, унга ҳам ҳали имкон берамиз. 

- Одатда мураббийлар ўйин ўхшамаса ёки бошқа режаси бўлса, тайм якунидан 7-8 дақиқа аввал бир нечта ўзгариш амалга оширади. Бугун сизда ҳам шу ҳолат кузатилди. Қисқа вақт ичида захирадан тушганлар нимадир қила оладими?

- Йигитларда чарчоқ сезилгани учун алмаштиришларни қўлладик.

- Бироз аввал Championat.asia сайтида "Шўртан"га тегишли бўлган бино карантин вақтида фойдланишга олинган ва ҳанузгача қайтариб берилмагани ҳақида мақола эълон қилинганди. Айни пайтда карантин даври эмас, клубга ўз биноси қайтарилдими?

- Йўқ, қайтариб берилмади. Бу масалани раҳбарият кўриб чиқади. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика