Latest news

11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  2 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  2 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  8 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21

Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди News

Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди

ФИФА мусобақага 1,5 миллионга яқин чипта сотилганини ва "сотувлар ўсиш суръати давом этаётгани"ни маълум қилди

ФИФА клублараро жаҳон чемпионатига деярли 1,5 миллион чипта сотилганини хабар қилди.


"Янги ФИФА клублараро жаҳон чемпионати клуб футболининг бутун дунё бўйлаб жозибадорлигини кучли намойиш этиш билан бошланди. 340 мингдан ортиқ мухлис дастлабки уч ўйин куни давомида жўшқин муҳит, ҳаяжонли қўллаб-қувватлаш ва унутилмас манзараларни яратди. 17 июнь, сешанба ҳолатига кўра, ФИФА 1,5 миллионга яқин чипта сотган ва бу кўрсаткич ўсишда давом этмоқда, чунки гуруҳ босқичидаги энг қизиқарли бўлиши кутилган бешта ўйиннинг тўрттаси ҳали олдинда.


14 июнь, шанба куни "Ал-Аҳли" ва "Интер Маями" ўртасидаги турнирнинг очилиш маросимида Майамидаги Hard Роcк стадионини 60 927 кишидан иборат шовқинли ва жўшқин томошабинлар тўлдирди. Бир кундан сўнг, Лос-Анжелесдаги машҳур Rose Bowl стадионида 80 619 нафар мухлис Европа грандлари "ПСЖ" ва "Атлетико" ўйинини томоша қилди. Бу 2024/25-йилги мавсумда иккала клуб ҳам иштирок этган энг кўп томошабинли ўйин бўлди


Гуруҳ босқичининг қолган ўйинлари орасида "Реал" ва "Пачука", "Ал-Ҳилол" ва "Залсбург" ўртасидаги учрашувлар, Майамида "Бавария" ва "Бока Хуниорс" ўртасидаги узоқ кутилган тўқнашув ҳамда "Фламенго"нинг Филадельфияда "Челси"га қарши ўйини энг кўп қизиқиш уйғотмоқда. Ушбу ўйинларнинг ҳар бирига 50 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюриши кутилмоқда," - дея таъкидланди ФИФА хабарида.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика