Latest news

00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  15 23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  3 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз News

Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз

Бугун ҳужумчи Ўзбекистонга қарши майдонга тушади.

Келиб чиқиши туркман миллатига бориб тақаладиган Сардор Азмун 1995 йилнинг 1 январида Эроннинг Гулистон вилояти Қобус шаҳрида таваллуд топган. Унинг отаси бир пайтлар волейбол терма жамоаси аъзоси ҳисобланган. 



Отаси ортидан эргашган Сардор дастлаб волейбол ўйнашни бошлаган, ҳаттоки 15 ёшгача бўлган ўсмирларни жамлаган мамлакат терма жамоага чақирилган. Футбол билан эса 9 ёшидан бошлаб "Eagle Team Academy"да Маҳмуд Сиди қўл остида сабоқ ола бошлаган. Кейинчалик "Шамушек Горган" ва "Эткай Гулистон" таркибида ёшлар лигасида қатнашди.


9 ёшимга қадар ҳаваскорлар даражасида ўйнардим. Бир куни Туркманистонга қариндошларимникига бордим. У ерда маҳаллий болакайлар билан кўча чангитиб, тўп тепдик, аммо ўшанда менда қандайдир истеъдод борлиги маълум бўлди. Шундан сўнг футбол билан жиддийроқ шуғуллана бошладим. Ҳатто ёш тоифам бўйича Эрон терма жамоасига чақирилишим ҳам мумкин эди. Бироқ айрим кимсалар мени рўйхатдан "ўчиришди". Кейин волейболга ўтдим. 12-13 ёшимда футбол ёки волейбол ўртасида танлов қилишим керак эди, бу қийин танлов эди. Лекин оилам футбол ўйнашимни хоҳлади. Биз ушбу спорт турини жуда қайдрлаймиз. Биринчи мураббийим Маҳмуд Сидига ҳурматим чексиз. Қачонки, ўз уйимга борсам, оиламдан кейин у кишини кўргани бораман.

Қизиғи шундаки, Сардор дунёга келганида, унинг ота-онаси гўдакка Пежман исмини қўйишмоқчи бўлган. Аммо бобоси бунга тўсқинлик қилган ва етакчи ва мағрур маъноларини англатган Сардор исмини танлаган.



Азмун 15 ёшида "Сепаҳон" ёшлар жамоаси таркибига қўшилди. Йигитчага мавсумолди йиғинларда имконият берилган бўлса-да, асосий таркибга расмий ўйинларда майдонга тушиш бахти насиб этмади.



2012/13 йилги мавсум у Эрон ёшлар терма жамоасидаги ажабтовур ўйинлари орқали Европанинг бир қатор клубларининг қизиқишига сабаб бўлган ва мавсус сўнгида Эроннинг энг ёш легионерига айланиб, 17 ёшида Қозоннинг "Рубин" клубига ўтган. Унга Татаристонга кўчиб ўтишида жамоанинг ўша вақтдаги мураббийи Қурбон Бердиевнинг туркман миллатига мансуб бўлгани муҳим рол ўйнаган. Бердиевнинг айтишича, ёш йигитчанинг иқтидорини клубда фаолият олиб борган ўзбекистонлик мутахассис Андрей Фёдоров пайқаб қолган.


Менга Теҳроннинг икки клубидан ҳам таклиф бўлганди. "Рубин"га боришимга сабаб, Россиядаги турнирда клуб вакилларини ўйинимни кузатишган. Боз устига, Санкт-Петербургдаги турнир тўпурари бўлдим. Осиё ўйинларидан сўнг уларнинг таклифини қабул қилдим.

Азмун Қозондаги илк мавсумида клуби ўринбосарлари сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта сариқ карточка ишлаб олди. Асосий жамоадаги дебютини 2013 йилнинг 25 июлида Европа лигасида ўйинида ўтказди. Дастлабки голини эса 6 октябрь куни "Анжи" дарвозасига урди.


2014 йилнинг 27 март куни Англиянинг "Арсенал" клуби 19 ёшли футболчи учун "Рубин"га 2 млн фунт-стерлинг таклиф қилган, бироқ трансфер мамлакат футболига оид баъзи қоидалар туфайли амалга ошмаган.

"Рубин" билан Испаниядаги турнирда иштирок этдим. Ўйинларнинг биридан сўнг бир неча киши ёнимга келиб, "Арсенал" скаутлари эканликларини айтишди. Уларнинг таклифи клубимга етиб бормасданоқ лондонликлар бош мураббийи Арсен Венгернинг устозимиз Қурбон Бердиевдан мен ҳақимдаги сифатларни сўраганини эшитдим. Трансфер борасида қаршилик йўқ эди, бироқ таклифдан олдинги йил терма жамоанинг 70% ўйинларида майдонга тушмаганим учун "Арсенал"га бора олмадим. Англияда шу мақсадда тузилган орган мавжуд, клублар эса терма жамоадаги кўрсаткичи паст бўлган футболчиларни ўз сафига қўшиб олиши учун Англия футбол ассоциациясини ишонтира олиши керак. Мен эса терманинг фақат битта йиғинида қатнашганман ва миллий терма жамоада ўйнамаганман. Шу боис, ассоциация таклифни рад этди.


2015 йил 26 февралида Азмун мавсум охирига қадар "Ростов" сафига ижара асосида қўшилди. 16 март куни "Кубан"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Кейинчалик у жамоа билан шартнома муддатини узайтирди. Ишончли ўйинлардан сўнг Сардор Англиянинг "Сток Сити" ва "Эвертон" клублари назарига тушди. 

"Ростов" 2016/17 йилги мавсум Чемпионлар лигаси саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Азмун эса "Андерлехт", "Аякс" ва "Бавария" дарвозасига йўл топишни уддалади. ЕЧЛдаги муваффақиятли ўйинлардан сўнг унинг совчилари ҳам ошиб борди. Бироқ 2017 йилнинг июнида Азмун "Рубин"га қайтди.



2019 йилнинг 1 февралида ҳужумчи "Зенит" билан 3,5 йиллик шартнома имзолади. Клуб сафида Европа лигаси доирасида "Фенербаҳче"га қарши баҳсдаги дебютида голли узатма амалга оширди. Келгуси мавсум ЕЧЛда "Бенфика" дарвозасини ишғол қилиб, УЕФА Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган эронлик футболчига айланди.



2022 йил форвард Бундеслигага йўл олди ва "Байер" билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. 2023 йилнинг 26 августида эса "Рома" Азмунни келгусида сотиб олиш имконияти билан ижарага олди. Сардор "бўрилар" сафидаги илк голини ноябрда "Лечче"га қарши ўйинда урди. Бироқ у Элдор Шомуродов сингари асосий таркибдан жой ола билмади.

2024 йилнинг июль ойида футболчи БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клуби билан 3 йиллик шартнома тузди.


Терма жамоа

Азмун Эроннинг турли ёш тоифаларида ҳаракат қилган. 2013 йил миллий терма жамоага ҳам чақирила бошлайди, бироқ 2014 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган футболчилар рўйхатидан тушиб қолдирилади. Ҳужумчи миллий терма жамоа сафидаги дебютини 2014 йил Черногорияга қарши баҳсда ўтказган. Шундан сўнг у Карлос Кейруш томонидан Осиё кубоги ва жаҳон чемпионати баҳсларига мунтазам чақирилиб, кетма-кет голлар ура бошлади. Бироқ 2018 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг танқидлар остида қолган форвард терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. Октябрь ойида эса термага қайтди ва 2019 йилги Осиё кубогида иштирок этди. 

Элдор Шомуродов ва Сардор Азмун ???????? (ВИДЕО)

Шахсий ҳаёт

Азмунни "эронлик Месси" деб аташади. Унинг ўзи Златан Ибрагимовичнинг ўйинларини ёқтиришини айтди. Клублардан эса "Реал Мадрид" либосини кийишни орзу қилади. Сардор спортдан ташқари чавандозлик билан шуғулланади ва отлар ишқибози ҳисобланади. У ўзи туғилган шаҳрида от мажмуаси барпо этган. 2022 йил февраль ойида берган интервьюсида Азмун 52та отга эга эканлигини айтганди. Футболчи, шунингдек, у Эрондаги "Серик Гонбад Кавус" аёллар волейбол клубининг эгаси саналади.


Қутқарув операцияси иштирокчиси 

2019 йил Эрон шимолида кучли сув тошқинлари содир бўлди. Оқибатда Азмун туғилган Гулистон вилояти энг жабр кўрган ҳудудлардан бири бўлди. У ерда 10 мингга яқин бино вайрон бўлди. Футболчи халқига ёрдам бериш учун қутқарув операциясида бевосита иштирок этди. 


Мен у ерга ўзимни реклама қилгани эмас, балки ёрдам бериш вазифам бўлгани учун бордим. Эронда мени яхши кўришади. Демак, мен ёрдам бериш бобида ҳам ўрнак бўлишим керак. У ерда нима ишлар қилганимни ва қанча одамни қутқарганимизни бармоқ билан санаб бермоқчи эмасман. Мен берилган ёрдам пули ҳақида ҳам гапирмайман. Бу бурчим ҳисобланади. Баъзида одамларга пул билан боғлиқ бўлмаган кўмак пулдан кўра кўпроқ фойда келтиради.

Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида

"Икки жамоа ўртасидаги суҳбатларни ёқтираман. Биз ҳар доим рақибни ҳурмат қиламиз. Бизнинг маданиятимиз шундай, лекин Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди. Биз эртага уч очкони қўлга киритишни мақсад қилганмиз" — деди 29 ёшли форвард.



Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +5   

Comments

+1   
10 oct 13:00:11
Odilbek Abdushukurov
Bizga desa, bobosi tugul momosi o'zgartirsin ismini. Lekin, bugun yutishimiz kerak.
   
10 oct 18:29:03
Неф69
Нима кизиги бор бизнес Азмунни?
Чингизхонга душманни отини хам айтишмаган, айтишгаям арзимайди, деб. Узимизни уйтнчиларни рухлантирадиган гапларни ëзинг, хурматли СА ходимлари!
   
10 oct 13:41:37
Arsenal_21_
Eronning şimolida turkman qardoşlar yaşaydi значит Serdar ham turkman ekanda
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика