Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  102 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Бобир Абдихолиқов Қозоғистон ва Россияга қарши ўйинлар учун Ўзбекистон МТЖга чақирилди News

Бобир Абдихолиқов Қозоғистон ва Россияга қарши ўйинлар учун Ўзбекистон МТЖга чақирилди

Championat.asia маълумотларига кўра, Беларусь чемпионати вакили "Энергетик-БГУ" шарафини ҳимоя қилиб келаётган Бобир Абдихолиқов Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф олди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Қозоғистон ва Россия билан учрашувлар учун Бобир Абдихолиқовни миллий жамоага жалб қилди.

Маълумот учун, Бобир Абдихолиқов Беларусь чемпионати жорий мавсумида 26 та гол урди. У бир мавсум давомида Беларусь юқори дивизионида энг кўп гол урган легионерга айланди. 25 ёшли форвард бу орқали 21 йил олдинги рекордни янгилаганди.

Эслатиб ўтамиз, Катанец қўл остидаги Ўзбекистон МТЖ 13 ноябрь куни Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 16 ноябрь куни Қозоғистон, 20 ноябрь куни эса Россия билан ўртоқлик учрашувида қатнашади.

Олдинроқ Россия терма жамоаси Ўзбекистонга қачон учиб келиши ҳақида хабар берган эдик.

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика