Latest news

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  1 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

Билолхон Тошмирзаев: "Алишер Шоғуломов "Барселона" услубида ўйнашни ёқтиради" News

Билолхон Тошмирзаев: "Алишер Шоғуломов "Барселона" услубида ўйнашни ёқтиради"

ПРО-Лига 14-туридан ўрин олган "Нефтчи"-"Турон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Билолхон Тошмирзаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Билолхон, бугунги ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Очиғи сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юбормаганимизда бугун 3 очко эгасига айланардик. Ҳаммаси яхши кетаётганди, охирги 10 дақиқаликда бизга консентрация етишмади. Бугун ғалаба учун жуда яқин эдик, рақибимизнинг 90-дақиқада киритган голи бизни ғалабадан маҳрум қилди.

- Ўтган мавсумда Тошкентнинг "Оқ-тепа" клубида мунтазам асосий таркибда майдонга тушардингиз. "Турон" сафида заҳирада қолиб кетяпсиз. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Жорий йилги мавсумда "Турон" сафида асосий таркибда ҳам майдонга тушдим. Баъзи ўйинларда заҳирадан тушаяпман. Исломбек Исмоилов бизни ўйинларга яхши тайёрламоқда деб ўйлайман.

- "Оқ-тепа" ва "Турон" жамоалари ўртасида қандай фарқ бор?

- "Оқ-тепа" клуби Суперлигага футболчи етказиб беришда етакчи жамоалардан ҳисобланади. Жамоа бошлиғи Алишер Шоғуломов "Барселона" услубидаги футболни ёқтиради. "Турон"нинг вазифаси ва мақсади Суперлигага қаратилган. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Лозим топишган пайти мени майдонга туширишмоқда.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика