Latest news

"Бэйл яна ҳаммасини ҳал қилди. У ҳеч қачон бизга панд бермаган" — Уэльс мураббийи News

"Бэйл яна ҳаммасини ҳал қилди. У ҳеч қачон бизга панд бермаган" — Уэльс мураббийи

Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Роб Пейж ЖЧ-2022 доирасидаги АҚШ билан ўйин (1:1) ҳақида фикр билдирди.

Уэльс термаси хавбеки Гарет Бэйл 82-дақиқада пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.



"Бэйл яна ҳаммасини ҳал қилди. У жамоанинг асосий пенальтичисими? Миллион фоиз! У ҳеч қачон бизга панд бермаган.

Биз характер, қатъият кўрсатдик ва мағлубиятдан қутулиб қолишга муваффақ бўлдик. Биринчи ўйинда мағлуб бўлмаслик муҳим эди. Йигитларга фидойилик учун раҳмат айтиш керак", – деди Роб Пейж.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика