Latest news

00:15BALLON D'OR-2025  50 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10

Бердиевдан "қўрқинчли" статистика News

Бердиевдан "қўрқинчли" статистика

Ўзбекистон кубоги финалигача 2 кун қолди.“Насаф” мусобақада қаторасига 2-марта ғолиб бўлиш учун “Навбаҳор”ни таслим қилиши керак.

Бу Қашқадарё клуби тарихидаги 10-финал ҳисобланади. Эътиборлиси, уларнинг барчасида Рўзиқул Бердиев “аждарлар” билан бирга эди. 

1997 йилда “Насаф” таркибига қўшилган Бердиев футболчи сифатида битта финал кўрган. 2003 йил “Пахтакор”га бой берилган Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи баҳсида Рўзиқул ака ҳам майдонда эди.

Демьяненконинг штабида ишлаган мавсумида эса ОФК кубоги қўлга киритилиб, Ўзбекистон кубоги финалида яна “Пахтакор”га имконият бой берилди (2011 йил).

Ниҳоят, Рўзиқул Бердиев “аждарлар” устозига айланганидан кейин жамоа 6та финал кўриб, улардан иккитасида ғолиб бўлди.

1) Ўзбекистон кубоги-2012

Бунёдкор – Насаф – 3:0 

Голлар: Шавкат Саломов, Камолиддин Мурзоев, Виктор Карпенко

2) Ўзбекистон кубоги-2013

Бунёдкор – Насаф – 2:1

Голлар: Олександр Пишур (дубль) – Илҳом Юнусов

3) Ўзбекистон кубоги-2015

Насаф 2:1 Бунёдкор

Голлар: Артур Геворкян, Шерзод Аъзамов – Шерзод Аъзамов (а.г.)

4) Ўзбекистон кубоги-2016

Локомотив 1:0 Насаф

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов

5) ОФК кубоги-2021

"Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн) - "Насаф" (Ўзбекистон) 3:0 

Голлар: Махмуд Ал Марди 2, 1:0, Ҳусайин Сабба 74, 2:0, Флавио 79, 3:0

6) Ўзбекистон кубоги-2021

Пахтакор 1:2 Насаф

Голлар: Одил Ҳамробеков – Баҳром Абдураҳимов, Ғолиб Ғайбуллаев

Шунингдек, Бердиевнинг “Насаф”и Ўзбекистон Суперкубогида 3 бор “Пахтакор” билан тўқнашиб, фақат 2016 йилги баҳсни ўз фойдасига ҳал қилган.

25 йилдан бери жамоа билан бирга юрган мутахассис на футболчилик, на мураббийлик даврида Ўзбекистон чемпионатини юта олмади. Аммо жорий мавсум охирида ушбу нохуш анъана ҳам якунига етадиганга ўхшаяпти.

Сўз охирида Рўзиқул Бердиевнинг футболчи, мураббий ассистенти ва бош мураббий сифатида “Насаф” билан эришган натижаларини келтирамиз: 

Ўзбекистон чемпионати кумуш медали (3х): 2011, 2017, 2020.

Ўзбекистон чемпионати бронза медали (10х): 2000, 2001, 2005, 2006, 2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016.

Ўзбекистон кубоги соҳиби (2х): 2015, 2021.

Ўзбекистон кубоги финалчиси (х5): 2003, 2011, 2012, 2013, 2016.

Ўзбекистон суперкубоги ғолиби: 2016.

ОФК кубоги ғолиби: 2011.

ОФК кубоги финалчиси: 2021.

Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи (5х): 2013, 2016, 2017, 2020, 2021.

Шунингдек, Рўзиқул Бердиев айни пайтда Суперлигада фаолият юритаётган мутахассислар орасида бир жамоани (танаффусларсиз) энг узоқ вақт бошқарган бош мураббий ҳисобланади.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика