Latest news

17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  1 17:05​Про лига. "Олимпик" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  1 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  2 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  12 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  21 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1

Бельгиядаги марокашлик мухлислар ғалабадан сўнг оммавий тартибсизликлар содир этди News

Бельгиядаги марокашлик мухлислар ғалабадан сўнг оммавий тартибсизликлар содир этди

Қатар майдонларида бўлиб утаётган Жаҳон чемпионати кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда.

Куни кеча "F" гуруҳида 2-тур баҳслари бўлиб ўтди ва Бельгия Марокаш учрашувида кичик сенсация қайд этилди, Марокаш терма жамоаси Бельгияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдан сўнг Бельгия пойтахти Брюссель марказида оммавий тартибсизликлар содир бўлган.

Марокаш термасининг 150 га яқин футбол мухлиси жамоасининг ғалабасидан сўнг шаҳар марказига йўл олади ва тартибсизликлар содир этади. Улар шаҳар марказида ахлат қутиларини ёқишган, автомобилларга зарар етказишган ва дўконларни ўмаришган. Футбол мухлисларининг бундай тажовузкор ҳаракатлари полиция эътиборини тортган, шундан сўнг полициячилар шаҳар марказидаги жанубий вокзал кўчаларини ўраб олишади, лекин тартибсизликни келтириб чиқарган мухлислар полициячиларга ҳам қаршилик кўрсатишади. Бу ҳаракатларга жавобан полиция водомёт ва кўзни ёшлантирувчи газни ишлатишга мажбур бўлади. 



Шаҳардаги тартибсизликлар сабаб бир неча метро бекатлари ҳам вақтинчалик ёпилди.

Полиция берган хабарга кўра, тартибсизликларда қатнашган 10 нафар шахс қўлга олинган. 



"Бугун эса Антверпен ва Льеж шаҳарларида ҳам тартибсизликлар содир бўлди", – дея ҳабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси 2-турдан сўнг бор-йўғи 3 очко жамғарган ҳолда гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибди. Бельгия сўнгги турда қийин рақиб Хорватияга қарши майдонга тушади.



Абдулвосит тайёрлади

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика