Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  99 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" Абдихолиқовнинг дубли эвазига сафарда йирик ғалабани тантана қилди, Ҳусанов четлатилди News

Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" Абдихолиқовнинг дубли эвазига сафарда йирик ғалабани тантана қилди, Ҳусанов четлатилди

Беларусь Олий лигаси 15-тури доирасидаги қолдирилган учрашув якунига етди.

Меҳмонлар сафида ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, 74-дақиқада майдондан четлатилган бўлса, ҳужумчи Бобир Абдихолиқов дубль қайд этиб, тўпурарлар пойгасида яққол етакчилигини сақлаб қолди. Эътиборлиси, Абдихолиқов ўз ўрнини 90+2-дақиқада Улуғбек Бакаевнинг ўғли Амирбек Бакаевга бўшатиб берди.

9-дақиқа. ГООООЛ! Бурчакдан ошириб берилган тўпни Лаврик дарвозага йўллади.  

22-дақиқа. ГООООЛ! Бакич ҳимоячилар қуршовида бўлса-да, ҳисобни тенлаштирди. 

70-дақиқа. ГОООООЛ! Бобир Абдихолиқов пенальтидан гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди ва голлари сонини 24 тага етказиб олди. (ВИДЕО)

72-дақиқа. ГОООООЛ! Гришенко ҳисобни оширди.

74-дақиқа. Абдуқодир Ҳусанов иккинчи марта сариқ карточка олгани боис майдондан четлатилди!

84-дақиқа. ГООООООЛ! Бобир Абдихолиқов ўзининг кучли зарбаси орқали рақиб посбонини ожиз қолдириб, дублни расмийлаштирди! Шундай қилиб, унинг голлари сони 25 та бўлди ва у тўпурарлар пойгасида яққол етакчи бўлиб турибди. (ВИДЕО)

Баҳс якунланди!



"Динамо" Минск – "Энергетик-БГУ" 1:4 

"Динамо" Минск стадиони. 17:00

Голлар: Бакич 22' – Лаврик 9', Гришенко 72', Бобир Абдихолиқов пенальти 70', 84'  

"Динамо" Минск: Хаткевич, Бегунов, Габриэл, Калинин, Ориньо, Биков, Швецов, Концевой (Ложкин, 79), Бахар, Бакич, Бегунов (Йосипович, 79)

"Энергетик-БГУ": Макавчик, Ҳусанов, Лукашевич, Силинский, Рилач (Гришенко, 46), Папарига (Данила Чуль, 77, Семенов, 83), Абдихолиқов (Бакаев, 90+2), Пашевич, Свирепа, Плиев (Турич, 46), Лаврик

Огоҳлантиришлар: Бегунов (5), Лаврик (18), Плиев (44), Лукашевич (60), Ҳусанов (66), Бахар (68), Йосипович (80), Абдихолиқов (85), Ориньо (90+4), Бакаев (90+4)

Четлатиш: Ҳусанов (иккинчи сариқ, 74)


Турнир жадвали

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика