Latest news

23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  0 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3 21:54Лео Месси: "Бундан жуда хурсандман. Янги стадионда ўйнашни интиқлик билан кутяпмиз"  0 21:35Ҳаким Фузайлов: "Пахтакор" маҳорат томонлама биздан устун келди"  2 21:17"Интер Майами" Месси билан шартнома узайтирилганини маълум қилди  1 21:00Камолиддин Тожиев: "Сафарда муҳим ғалабага эришдик"  12 20:45U-21 биринчилиги. Кучли учликда ўзгариш: "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" ўрин алмашди, "Пахтакор" мағлуб бўлди  0 20:25Суперлига. Пўлатовнинг иккита голи "Бухоро"га "Сўғдиёна" устидан ғалаба келтирди  21 20:02Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди  62 19:59Мареска: "Эстевао Палмер изидан боради"  0 19:38Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон номини фахр билан ҳимоя қилиш учун борамиз"  9 19:19"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА  36

Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди News

Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди

Кеча, 9 июнь куни Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев, ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Константин Свиридов ҳамда ўсмирлар терма жамоаси устози Дилшод Раҳматов, шунингдек, федерация мутасадди ходимлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида Федерациянинг ортда қолган вақт давомида амалга оширган ишлар, ютуқ ва камчиликлар ҳамда келажакда бажарилиши керак бўлган вазифалар ҳақида сўз борди. Жумладан, Олий лигага ўтиш турнирига тайёргарлик, уни муносиб тарзда ташкиллаштириш ва ўтказиш, мамлакат чемпионати старти масалаларини пухта режалаштириш, барча терма жамоаларимизни олдинда кутаётган мусобақалар, ўқув-машғулот йиғинлари, ўртоқлик учрашувлари ўтказиш юзасидан келгуси режалар муҳокама қилинди.

Федерация президенти Бекзод Маматқулов ички чемпионатимиз сифат даражасини ошириш устувор вазифалардан бири эканлиги, айнан шу йўл билан мамлакатимиз миллий терма жамоаси ҳам кучли бўлишини таъкидлади.

"Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Биз қитъада чемпионликка номзодлардан биримиз. Шуни ёдда тутишимиз зарур. Олдинда бизни кутиб турган CAFA мусобақасида ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушишимиз керак. Шу сабабли муносиб тарзда тайёргарлик кўришимиз керак", – деди Бекзод Маматқулов.

Бундан ташқари, федерация раҳбари терма жамоа ва унга чақирилишга номзод бўлган футзалчиларнинг саломатлигини назоратга олиш, зарур бўлса, ёрдам кўрсатиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика