Latest news

02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  4 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  37 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  54 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4

Бектемир Абдуманнонов: "Асосийси мақсадим - жамоага ёрдам бериш" News

Бектемир Абдуманнонов: "Асосийси мақсадим - жамоага ёрдам бериш"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Андижон" - "Динамо" (2:2) учрашувидан сўнг Бектемир Абдуманнонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун ғалаба учун ҳаракат қилдик. Шунақа бўлиши керак экан. Ҳар икки жамоа яхши ҳаракат қилди. Биз ҳар бир учрашувга ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

- Темур Кападзе бош мураббийлигидаги U-23 терма жамоаси якуний рўйхатига киритилмадингиз. Бунга муносабатингиз қандай?

- Ўзимни кўрсатиш учун ҳар бир учрашувда бор имкониятимни ишга солиб ҳаракат қилаяпман. Терма жамоа рўйхатига кириш ёки кирмаслигимни ҳал қилиш мураббийларнинг зиммасида. Вақти келганида чақиришса, ёрдам беришга тайёрман.

- Бу йилги мавсумда ҳозирча 5 та голли узатмани амалга оширдингиз. Бу сизга қандай мотивация беради?

- Ҳар бир учрашувда астойдил ҳаракат қилаяпман. Асосий мақсадим жамоага ёрдам бериш. Голларда иштирок этаётганимдан хурсандман.

- "Металлург"дан кетишингизга сабаб нима?

- Ҳар бир мураббийнинг ўз танлови бўлади. "Металлург"да ёрдамчи мураббий билан гаплашиб олганмиз. Шундан сўнг улар мени қўйиб юборишган. "Андижон"да мураббийлар менга ишонишаяпти. Ана шу ишончли оқлаш учун ҳаракат қилаяпман.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика