Latest news

19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   2 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  3 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  8 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  41 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  12 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  4 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  7 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  57

Бекободда ёпиқ ўтган учрашувда "Металлург" Тожикистон чемпионига мағлуб бўлди News

Бекободда ёпиқ ўтган учрашувда "Металлург" Тожикистон чемпионига мағлуб бўлди

Жасур Абдураимов мураббийлигидаги "Металлург" жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бекободликлар кеча тайёргарлик доирасида ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси рақиблик қилган баҳсда майдон эгалари 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. 54-дақиқада Вахдат Ханоновнинг узатмасидан сўнг Шервони Мабатшоев гол уриб ҳисобни очди. Унинг чамаси 17 метрлардан йўллаган кучли зарбаси Акмал Турсунбоев қўриқлаётган дарвоза тўридан жой олди. Айтиб ўтиш жоиз учрашув меҳмон жамоанинг талабига биноан ёпиқ тарзда ўтказилди ва стадионга мухлислар киритилмади.


"Истиқлол" навбатдаги икки ўртоқлик учрашувини "Сўғдиёна" ва "Локомотив"га қарши ўтказади.

"Металлург" ўйинни қуйидаги таркибда бошлади.

Александр Лобанов, Одил Абдумажидов, Дамир Темиров, Иброҳим Ибрагимов, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Ихтиёр Тошпўлатов, Шаҳзод Ғофурбеков, Аброр Тошқўзиев, Худойшукур Сатторов, Саламат Қуттибоев, Иван Нагаев.

Захирадан тушганлар: Акмал Турсунбоев, Камолиддин Тожиев, Руслан Розиев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Маҳмуджон Қудратуллаев, Зоҳид Абдуллаев.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика