Latest news

21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  0 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  8 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  3 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  40 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  4 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  5 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  4 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  76 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  5 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  5 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1

"BBC"ни соғиндингизми ёхуд уларнинг ўрнини ким босмоқда? News

"BBC"ни соғиндингизми ёхуд уларнинг ўрнини ким босмоқда?

Сўнгги вақтларда жамоатчилик эътибори Альваро Моратанинг жамоадаги ўрни, унга етарлича ўйин амалиёти берилмаётгани ва эшикни тақиллатаётган "совчилар"га қаратилмоқда, аммо...

Аммо ҳозир биз Мората ҳақида эмас, бошқа бир янги "учлик" ўйинига эътиборингизни қаратамиз. Иско, Хамес ва Асенсио учлиги! Кимлар сезди, кимлар йўқ, лекин уч оға-ини ботир биргаликда 31 та гол уриб қўйишди. 


Исконинг ҳисобида Ла Лига баҳсларидаги 10 та гол ва чоршанба куни Чемпионлар Лигасида гувоҳи бўлганимиз, "Атлетико"нинг пайдо бўлаётган умидларини "ўлдирган" гол мавжуд. 

Хамес Родригес ички чемпионатнинг 8 учрашувида 11та гол уришга муваффақ бўлди. "Қойил, шундай футболчи захирада қолиб кетяпти, афсус..." деб коммент ёзишга ошиқмай туринг, сабаби унданда ҳайратланарли кўрсаткичлар Марко Асенсиога тегишли. 


Испания футболи келажаги, жаҳон футболи бўлажак юлдузи дея эътироф этилаётган Асенсио турли мусобақаларда 9та гол уриб улгурди: улардан 3таси Ла Лига ўйинларига, 2таси Чемпионлар Лигасига тўғри келади.

Тўғри бу фақат голлар статистикаси, лекин ўйин бобида ҳам, имкон берилганда, ортиқча эътирозга хожат қолдиришмаяпти. 

Шу ўринда, бу мавсум биз кўриб ўрганган тажовузкор "BBC" биргаликда жуда кам майдонга тушгани, Гарет кўпинча жароҳатлар гирдобида қолиб кетаётганини ҳам таъкидлаш лозим. Хуллас, ўша "BBC"нинг "кетмони учмай" турганда, жамоа ортиқча муаммосиз уларнинг ўрнини боса олаётгани яхши ҳолат ва бундан Зинедин Зидан мамнун бўлиши мумкин. 


Аммо шунча ҳаракат қилаётган, гол уриб фойдали ўйнаётган ёшлар жамоадаги ўрни шундай қолаверишига рози бўлармикин... 


Омонжон Тўхтамирзаев


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика