Latest news

09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   0 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  4 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  3 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  4 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  4 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  28 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  9 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  24

Бахтиёр Ашурматов: "Кейинги босқичга чиқиш вазифаси бажарилди, бироқ 1-ўринни қўлга киритиш масаласи ҳал этилмади" News

Бахтиёр Ашурматов: "Кейинги босқичга чиқиш вазифаси бажарилди, бироқ 1-ўринни қўлга киритиш масаласи ҳал этилмади"

Ўзбекистон кубоги 2-тури доирасидаги "Қўқон-1912" – "Дўстлик Олтиариқ" (4:1) ўйинидан кейин қўқонликлар устози Бахтиёр Ашурматов фикрларини билдириб ўтди.




- Ўйин ҳақида

- Ҳисоб ўйинга яраша бўлмади. "Дўстлик Олтиариқ" йирик ҳисобда ютқазишга лойиқ ўйиб кўрсатмади. Улардаги тиришқоқлик, ҳаракатчанлик ҳайратда қолдирди. Ҳисоб  4:1 бўлиб турган пайтда ҳам тўхташмади. Мўйдин Мамазулумов яхши савиядаги ҳужумчи эканлигини кўрсатди. Ҳимоячиларимизни бутун ўйин давомида таҳликада ушлаб турди. 

"Ғиждивон" билан кечган ўйинимиз ҳамда бугунги ўйинни солиштирсак, катта фарқ бор. Бугун хатолар кўпайиб кетди, тўпни кўп йўқотдик ва тактик тарафдан камчиликларимиз кузатилди. 

Кейинги учрашувларга бошқача муносабатда бўламиз. Машъал" билан баҳсда ҳам фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Кейинги босқичга чиқиш вазифаси бажарилди, бироқ 1-ўринни қўлга киритиш масаласи ҳал этилмади. Кейинги баҳсда ижобий натижа кўрсатишимиз лозим, чунки бу кейинги босқич қуръасида устунлик беради. Шу сабабли биз охиригача кураш олиб борамиз. Эътибор берган бўлсангиз, деярли оптимал таркибни майдонга туширяпмиз. 

- Мурод Холмуҳаммедов ва Мурод Комилов хусусида нима дея оласиз?

- Мурод Холмуҳаммедов жароҳатдан тикланишда давом этяпти. Ўйлайманки, АГМКга қарши ўйнай олади. Мурод Комиловга келсак, унга секин-аста ишонч билдиряпмиз. У омадли йигит эканлиги кўзга ташланяпти. Чунки керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлиб, гол уряпти. У ўз устида ишлаб, меҳнат қилишда бардавом бўлса, кейинчалик Ўзбекистон терма жамоасида ҳам фойда келтиради, деган умиддамиз.

- "Қўқон-1912" қачон ўз майдонида тўп тепади?

- Вазиятдан оз бўлса-да, хабардорман, бироқ бу савол менга тегишли эмас. Чунки бу масала билан клуб раҳбарияти шуғулланиши керак. 

Ҳали прожектор қўйилмагани сабабли майдонимизда ўйнолмаяпмиз. 

Яйпан иккинчи уюмиздек бўлиб қолган. Бизга  қадрдон, футболни севадиган инсонлар ишлашади. Уларга бизга яратиб бераётган шароит учун миннатдорлик билдирамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика