Latest news

10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  0 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  6 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  12 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1

Бахтиёр Ашурматов: "Финалда имкониятлар 90-10 "Пахтакор" фойдасига" News

Бахтиёр Ашурматов: "Финалда имкониятлар 90-10 "Пахтакор" фойдасига"

АГМКнинг тарихининг бошланиши 2018 йилги Ўзбекистон кубоги билан боғлиқдир.

Ўша йили Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги АГМК жамоаси ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубогида ғолиб чиққанди. Ушбу муваффақият қандай қўлга киритилганди? Эртага кимнинг имкониятлари юқори? Биз бу борада мутахассис фикрига қулоқ тутдик ва АГМК билан ўз вақтида кубок финалида "Пахтакор"дан устун келган Бахтиёр Ашурматовга юзландик.

"Эртанги ўйинда катта эҳтимол билан "Пахтакор" ғалаба қозонади. Чунки, ҳозирги пайтда "Пахтакор" Ўзбекистонда бошқа жамоалардан ҳар томонлама кучли. АГМК агар ғалаба қозонса ҳақиқий мўжиза бўлади. Фоиз хисобида 90-10 "Пахтакор" фойдасига. Натижа қанақа бўлишидан қатъий назар иккала жамоа иштирокида ҳам чиройли футбол кутиб қоламиз. 

2018 йил АГМКнинг ғалабасига ҳеч ким ишонмаган эди. "Пахтакор" эса ғалаба қозонамиз деб катта ишонч билан келган. Кўпчиликнинг бизга ишонмагани бизга қўл келган эди дейишим мумкин. Ўйинга чиқишдан олдин руҳлантиришда футболчиларга: бизга хеч ким ишонмаяпти, ўйиндан олдин бизни мағлуб бўлган жамоага чиқариб қўйишди, финалда эса биз жамоа сифатида нимага қодир эканлигимизни исботлаш учун ажойиб имконият деганман. Йигитларга ўз ғуруримиз, жамоа шаъни учун курашишларини илтимос қилган эдим. Бу ўйинда ғалаба қозонишимизга сабаб кучли руҳий тайёргарлик, майдонда тинимсиз меҳнат, яккакурашларда ғолиб чиқиш ва футболчилар билан бир биримизга бўлган ишонч, жамоадаги аҳиллик, ўйиндаги интизом сабаб бўлган",- дейди Бахтиёр Ашурматов.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика