Latest news

11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  33 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  4 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  3 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  7 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  9 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  5

Бахтиёр Ашурматов: "Бугунги ўйинга қўрқоқ тактика танладик" News

Бахтиёр Ашурматов: "Бугунги ўйинга қўрқоқ тактика танладик"

Coca-Cola Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" учрашувидан мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Гапнинг очиғи, бугун футболчиларимиз ютқазмади. Биз бугун тан олиш керак, қўрқоқ тактика танладик. Бу мураббийлар штабининг хатоси бўлди. "Насаф" биринчи бўлимда ҳар томонлама биздан устунлик қилди. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар қилдик, ўйинимиз шунга яраша кучайди. Ўйинни қутқариш охиригача ҳаракат қилдик. Чунки биз мухлисларимиз учун ҳам ҳаракат қилишимиз керак эди. Иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинимиз биринчи бўлимдаги нурсиз ўйинимиз учун мухлисларимиз олдида озгина ўзимизни оқладик деб ўйлайман. Афсуски ҳаракатларимиз ҳеч бўлмаса дуранг учун ҳам етарли бўлмади.

- Пенальти белгиланган вазият ҳақида фикрингиз қандай?


- Мен олдин ҳам ўзимнинг фикримни айтганман, VAR тизимига бутунлай қаршиман. Биз ҳам хатога йўл қўйишимиз мумкин, ҳакамлар ҳам хато қилади. Бизда худди шунга ўхшаган вазият бўлганида VAR тизимига эътибор ҳам қилинмади. Ҳимояда хатога йўл қўйдик, керакмас жойда жарима ишладик. “Насаф" каби жамоалар билан ўйинда 0:2 ҳисоби бу жуда катта устунлик. Шунга қарамасдан ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик, ўзгартириб ҳам олдик. Афсуски биз дуранга ҳам эришолмадик.

Мен ҳакамлар пенальти борасида қўпол хатога йўл қўйди деб ўйламайман. Лекин 3:0 ютқазаётганимизда 8 дақиқа қўшади. Бугун дарвозабон Умиджон Эргашевга ёрдам кўрсатиш учун 7 дақиқа ўйин тўхтаб турди. 5 тадан 10 футболчи алмашди. Ўтган гал матбуот анжуманида "Қўқон-1912" ўйин темпини туширади деган савол қўйилди. Ҳар бир жамоа ғалабани ушлаб қолиш учун майдонда вақт чўзиб ётибди. Бугунги ўйинга камида 12 дақиқа қўшиш керак эди. "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рўзиқул Бердиев кучли мураббий, ундан кўп нарсани ўрганса бўлади.

Бизни олдинда АГМК жамоасига қарши ўйин кутиб турибди. Меҳмонда нисбатан осонроқ ўйнаяпмиз, бу жамоа билан тенгма-тенг кураш олиб борамиз деб ўйлайман.

- Бугунги ўйинда марказий ҳимоячи Иван Йосович марказга яқинроқ ўйнади, бу нима билан боғлиқ?


- Ўтган ўйинда "Локомотив" билан Мурод Холмуҳаммедов, Бобур Акбаровлар жуда яхши ўйин ўтказишди. Йосович 4 сариқ карточкаси борлиги туфайли ўйинни ўтказиб юборди. Афсус, Ойбек Рустамов ҳам сариқ карточкалар туфайли бугунги ўйинга туша олмади. Биз тактик схемани ўзгартирмасдан Рустамов ўрнига Йосовични қўйдик. Бу қарор ўзини оқламади, хатомизни тан оламиз.

- Ўзгаришларни биринчи бўлимнинг ўзида амалга оширишнинг имкони йўқмиди?


- Биринчи бўлимда бунга имкон бор эди. Лекин Сардор Азимовни мажбуран ўзгартирдик. Агар биринчи бўлимда яна бир ўзгариш қилганимизда, захира учун фақатгина битта имкониятимиз қолар эди. Захира имкониятини сақлаб қолиш учун шундай қарорга келдик.

- Трансферлар ойнаси очилган вақтда жамоага янги футболчилар келиши мумкинми?


- Трансферлар ойнаси вақтида кимдир келади деб аниқ айта олмайман. Албатта, кўз олдимизга олган футболчилар бор, лекин аниқ эмас. Ҳозирги вақтда жамоани янада кучайтириш ниятингиз бўлса, сиз трансферни амалга оширишингиз керак.



Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика