Latest news

07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  5 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  14 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  130 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1

"Барселона" - "Ювентус". Учрашув ҳақида биз билишимиз керак бўлган 5 та муҳим жиҳат (+фото) News

"Барселона" - "Ювентус". Учрашув ҳақида биз билишимиз керак бўлган 5 та муҳим жиҳат (+фото)

"Барселона" Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувида "Ювентус"ни "Камп Ноу"да қабул қилди ва баҳс голларсиз якунланди.

Каталония клуби мухлислари "кўк-анорранглилар" бу сафар ҳам камбэк намойиш этиб, навбатдаги босқичга йўл олади деб ўйлашган эди, аммо туринликларнинг ҳимояси бунга йўл қўймади. Баъзи жойларда эса омад келмади. Эътиборингизга ушбу учрашувнинг 5 муҳим жиҳатини суратлар билан тақдим этамиз.

1. "Барселона" қандай атмосфера яратишни яхши билади

"Барселона" "Камп Ноу"даги бир-биридан гўзал мозайкалари билан машҳур ҳисобланади ва унда кўпинчи "mes que un club" (клубдан кўра кўпроқ) ёзуви намойиш этилади. Бу сафар эса худди шу гап инглиз тилида намойиш этилди (More than a club).



2. "Ливерпуль"да Луис Суареснинг мухлислари ҳозир ҳам бор

"Норвич" дарвозасига урилган хет-трик ёдингиздами? Суарес АПЛнинг бир мавсумида 30 та гол урганини эслайсизми? Луис "Ливерпуль" ишқибозлари хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади, шу сабабли "Камп Ноу"да қизиллар мухлисининг пайдо бўлиши ажабланарли ҳолат эмас. Ливерпулликлар ҳеч қачон ёлғиз сайр қилишмайди.



3. Дани Алвес "Барселона"ни яхши кўради

Ҳамма ҳам бир клубда ўйнаб 25 та соврин қўлга кирита олмайди. "Камп Ноу"да мозайка пайдо бўлиб, учрашув бошланишига бир неча дақиқа қолганида Алвес "Барселона" мураббийлар штаби томон борди ва Луис Энрике билан алоҳида саломлашди.



4. Лионель Месси "Камп Ноу"нинг чими билан тўлиқ танишди

Учрашувда иккинчи вақтдаги тўп учун курашда Лионель Месси Миралем Пьянич билан тўқнашди ва юзининг чап қисми билан ерга тушди. Аввалига кўпчилик Мессининг жиддий жароҳат олганини пайқамади, бироқ аргентиналик ўрнидан кўтарилганида, юзида қон кўринди ва қулаш жуда ноқулай бўлганини англатди. Лео жароҳат жиддийлигига қарамасдан учрашувни охиригача давом эттирди.





5. Империянинг қулаши

"Барселона" сўнгги маротаба 2013 йил Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги икки учрашувли баҳсда бирорта ҳам гол ура олмаган. Ўшанда "Бавария" икки ўйин натижасига кўра Каталония клубини 7:0 ҳисобида таслим этган.

"Барселона" ўшанда таркибни кучайтириш учун бразилиялик Неймарни 100 млн. евродан қимматроққа сотиб олган эди. Бу сафар нима бўлади?



"Реал" - "Бавария". Учрашув ҳақида биз билишимиз керак бўлган 9 нарса (+фото)

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика