Latest news

08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  2 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  8 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  7 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  9 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  11 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  12 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3

"Барселона" - ПСЖ учрашуви ҳақида ўзбек журналистлари нима деди? News

"Барселона" - ПСЖ учрашуви ҳақида ўзбек журналистлари нима деди?

"Барселона" кўпчилик учун уддалаб бўлмас вазифани бажариб, ПСЖни 6:1 ҳисобида таслим этди ва Чемпионлар лигасининг 1/4 финалига йўл олди.

Ушбу тарихий учрашув ҳақида ўзбекистонлик журналистлар қандай фикрда? Журналистларимизнинг бу баҳс борасида ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирган фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Алишер Никимбаев (ўзбек футболи мутахассиси):


Парижлик қизлар учрашувда қандай мағлуб бўлишди?

Шундай: Сўнгги 10 дақиқа ичида 4 та аниқ узатма.

ПСЖ - бу шундай ҳолатки, клуб буюклигини пулга сотиб ололмайсан. Хатто жуда катта пуллар эвазига ҳам.


Азиз Нурий ("Қизилқум" матбуот-котиби):


Ўйин тугаши билан Шерзод Аъзамов ("Насаф", ҳимоячи) тел қилди. Ўйиндан олдин гаплашганимда "Барса"нинг ўтишига ишонаётганини айтганди...))


Ёқубжон Бобожонов ("UZREPORT TV" шарҳловчиси):


Томоғим бўғилиб қолди... Энди эртага ишга чиқа олмасам керак. Лекин тарихий ўйинни шарҳлаш насиб қилганидан хурсандман)

Дарвоқе, охирга голда жарима зарбасини тер Штеген ишлаганини сездингизми? Бу ғалабада тер Штегеннинг хиссаси катта.


Мурод Ризаев ("Спорт" телеканали шарҳловичиси):


Тарихий ғалаба... Тер Штеген 4 дақиқа дарвозани бўш қолдирди... Мухлислар ўкириб йиғлашяпти... Энрике 6 та урамиз деган гапида турди... Ўзгартиришлар ўзини оқлади... Бугун ҳеч ким ухламайди... "Спорт" телеканалига чойхона мендан

Қани Ўргимчак одамлар, Бэтмен, Супермен, Тарзанлар...

Улар билан ҳам ўйнайди "Барса".


Диёр Имомхўжаев ("Дарё" журналисти):


Бу шундай ўйинки, унда ҳакам пенальти, пенальти қилиб ўтирилмайди. "Барса"га ҳурмат юзасидан шляпа ечиб қўйилади. Табриклейшнс, "Барса"чилар!


Беҳзод Назаров ("Пахтакор" матбуот-котиби):


"Барса" яқин 70 йил ичида ЕЧЛни ҳеч кимга бермайди. Бу мавсум қолган ўйинларни 8-12 тўп фарқи билан ютади.


Дилдора Холбаева ("Сўғдиёна" матбуот-котибаси):


Ураа! 8 март учун ҳақиқий совға!


Шаҳбоз Беғамов ("Ўзбекистон футболи" газетаси журналисти):


Эйфория буёғи. Камида бир ҳафта. Лекин ҳакам ёрдами яққол сезилди. ЕЧЛни ҳозирданоқ "Барселона"га совға қилаётганлар, шошилманглар, тўхтанг!


Шерзод Ражабов (ПФЛ ходими):


Тарих бу! Бунақаси бўмаган/ ПСЖга олтита ура олди... Кетма-кет 37 та учрашувда мағлуб бўлмаган ПСЖга...

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика