Latest news

14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  0 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  1 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  13 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  4 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  3 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  2 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  2 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  3 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  15 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  15 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0

"Барселона" Неймар Мессидан кўпроқ маош оладиган формулани топди News

"Барселона" Неймар Мессидан кўпроқ маош оладиган формулани топди

Tags :  Неймар
"Барселона" раҳбарияти ўтган мавсум давомида ва мавсумлар оралиғида ҳужумчи Неймарга боғлиқ жиддий муаммога дуч келишди.

Бразилияликнинг хизматларига Европанинг бир нечта гранд клуби қизиқаётган эди (уларнинг орасида "Реал" ҳам бор). Неймарга жуда катта маош, жамоанинг етакчиси бўлишни таклиф қилишди. Шунга қарамай Неймар "Барселона" билан шартномани 2021 йилгача узайтирди, аммо клуб раҳбарияти футболчи борасида молиявий муаммони ҳал қилиши керак эди.

Маълумотларга кўра, испан гранди масаланинг ечимини топди: Неймарнинг йиллик маоши 15 млн. евро бўлади ва унинг натижаларига қараб яна 10 млн. евро бонус сифатида тўланади. Бу бразилиялик урган голлар, ўйнаган учрашувлар, жамоа муваффақиятлари ва яна шунга ўхшаш натижаларга боғлиқ. Бунинг барчаси Неймарнинг шартномасида кўрсатиб ўтилган. Аммо манбаларнинг хабарига кўра, ҳужумчи бу шартларни тўлиқ бажармаса ҳам 10 млн. евро олади. Демак, Неймарнинг йиллик маоши 25 млн. еврога етади ва унинг клубдан оладиган йиллик даромади Мессиникидан 3 млн. еврга кўп бўлади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика