Latest news

15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  0 15:19ЎзЭл Классикосига превью  6 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  2

"Барселона": Клубнинг даромади 14%га камайди News

"Барселона": Клубнинг даромади 14%га камайди

Ўтган молиявий йил учун "Барселона"нинг иқтисодий кўрсаткичлари эълон қилинди.

Клубнинг операцион даромади 855 миллион еврони ташкил қилган, бу кўрсатилган бюджетга (1 млрд 47 млн) нисбатан 192 млнга, ўтган йилга нисбатан 14%га кам.

Бунинг асосий сабаби коронавирус пандемияси бўлиб, у "кўк-анорранглилар"нинг тижорат, телевизион ҳуқуқлар ва инфратузилмани ишлатишига катта таъсир кўрсатди. 

Таъкидланишича, пандемия бўлмаган тақдирда даромад 1 млрд 59 млн еврони ташкил қилиши ва клуб рекорди янгиланиши керак эди.

Шу билан бирга, клуб операцион харажатларни камайтирди ва бюджет сарфидан ҳам 74 млн еврони тежаб қолди.

Оқибатда, клуб молиявий йилни 97 миллион евро зарар билан ёпди.

Хисоботда, шунингдек, "Барселона" сўнгги 10 йил ичида трансфер фаолиятидан олган даромад ва харажатлар миқдори ҳам кўрсатилган. Клуб 1 млрд 682 млн еврони трансферлар учун сарфлаган ва 944 млн еврога футболчи сотган. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика