Latest news

20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  1 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  34 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  3 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  5 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  3 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  74 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  4 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  5 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  4 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  5

"Барселона" афсонаси Карлес Пуйоль Ўзбекистонга келади News

"Барселона" афсонаси Карлес Пуйоль Ўзбекистонга келади

Жаҳон футболи афсонаси, “Барселона” клубининг собиқ ҳимоячиси, Испания терма жамоаси таркибида Европа ва Жаҳон чемпиони деган юксак номларга сазовор бўлган Карлес Пуйоль жорий йилнинг 9 ноябрь куни Тошкентга ташриф буюради.

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов шу йилнинг сентябрь ойида Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашганди.

Учрашув давомида Ўзбекистон делегацияси футбол тарғиботини кучайтириш мақсадида ФИФАдан дунё футболининг ёрқин афсоналари ва бугуни кун юлдузларини Ўзбекистондаги ёш футболчиларга мастер-класс ўтаб бериши учун таклиф қилишда ФИФАнинг амалий ёрдам беришини сўраганди.

ФИФА президенти Жанни Инфантино ўша учрашув давомида Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан мамлакатда футбол ривожини янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, Жаҳон футболи юлдузларини Ўзбекистонга юборишда амалий ёрдам беришни ваъда қилганди.

Пуйолнинг мамлакатимизга ташрифи шахсан ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан уюштирилаётган бўлиб, бу орқали ФИФА президенти юртимизда футболни янада ривожлантириш мақсадида федерация томонидан амалга оширилаётган катта ҳажмдаги чора-тадбирларни қўллаб -қувватлаш ва футболнинг оммавийлигини оширишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Карлес Пуйоль ташрифи давомида юртимиздаги футбол академиялари ва болалар футбол мактаблари билан яқиндан танишади ҳамда у ерда футбол сир-асрорларини ўрганаётган ёш футболчилар учун мастер-класслар ўтказиб беради.

Шунингдек, Жаҳон футболи афсонаси ўзбек футболи билан яқиндан танишиш мақсадидаОлий лига 28-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги ўйинни ҳам бевосита “Пахтакор” стадионидан туриб томоша қилиб бориши режалаштирилган.

Карлес Пуйоль каби Жаҳон даражасидаги футбол юлдузларининг юртимизга ташрифи Ўзбекистонда футболни оммавийлаштириш ва тарғиб қилиш, ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида футболга бўлган қизиқишни янада ошишига хизмат қилиши аниқ.

Rating: +85   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика