Latest news

08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  0 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  0 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  4 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3

"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи News

"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи

"Барселона" Осиё турнеси бошланишидан олдин баъзи футболчиларидан қутилмоқчи.

Каталонликлар бир ҳафта ичида ярим ҳимоячи Ориол Ромеу ва дарвозабон Иньяки Пенья билан шартномаларни бекор қилишни, шунингдек, ҳужумчи Пау Викторни сотишни хоҳламоқда.


Ромеу ва Пеньянинг шартномалари яна бир йил амал қилади ва агар шартномалар муддатидан олдин бекор қилинса, улар қолган маошнинг бир қисмини оладилар. Ярим ҳимоячига Ла Лига клублари, жумладан, ўтган мавсумда Ромеу ижара асосида ўйнаган "Жирона" қизиқиш билдирмоқда.


Пеньяга хорижий клублардан таклифлар бор, лекин дарвозабон Примерада қолишни хоҳлайди.


"Барса" Викторни 10 миллион еврога сотишга ёки унинг ҳуқуқларининг ярмини 5 миллион еврога сотиб, қайта харид қилиш ҳуқуқи билан бериб юборишга тайёр. Манбага кўра, ҳужумчи жамоа билан турнега бориши эҳтимолдан холи эмас, лекин унинг келажаги барбир сўроқ остида.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика