Latest news

12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  9 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4

Баҳром Ҳайдаров: "Вазифамиз – жамоани Суперлигада сақлаб қолиш" News

Баҳром Ҳайдаров: "Вазифамиз – жамоани Суперлигада сақлаб қолиш"

Coca-Coca Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Аввало, "Бунёдкор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Олдимиздаги вазифани бажаришимиз лозим, шу туфайли бир очко ҳам биз учун тиллага тенг. Ўйинга келсак, ҳеч бир футболчимизга эътироз йўқ. Хатоларни кўриб чиқамиз, бизни "Машъал" билан муҳим ўйин кутмоқда. 

- Клубга "Eriell" компанияси ҳомийлик қилиши ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Бундан хабарингиз борми?

- Хабаримиз бор. Улар кейинги мавсумдан ҳомийлик қилишса керак. Ҳозир биринчи ўриндаги вазифамиз – жамоани Суперлигада сақлаб қолиш.

- Суперлигада жон сақлаш илинжидаги клублар жамоалар сонини 16 тага етказиш тарафдори. Улар бу бўйича хат йўллашаётгани ҳақида маълумотлар бор. Шулар орасида "Сурхон" ҳам борми?

- Бундан хабарим йўқ. Фикримча, футболчи учун қанча кўп ўйин бўлса, ўзини кўрсатишига шунча имконият туғилади. Бу яхши бўларди, мутахассислар кўриб чиқишса керак.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика