Latest news

21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  13 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  2 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  15 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  9 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  2 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  33 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  5

Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди" News

Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"

Суперлиганинг 9-турида ОКМКга қарши ўйиндан кейин "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ютқазган ўйинни тахлил қилиб, кейин гапириш керак. Ўйин давомида ташаббус ОКМК томонда эди, биз эса иккинчи рақамли бўлиб ўйнашга ҳаракат қилдик ва бунинг уддасидан чиқаётгандик. Бундай жамоага қарши ҳимояланиш қийин. Вазиятлар яратишнинг уддасидан чиқдик. Режа қилинган ҳужумларни уюштириб, буни голга ҳам айлантирдик. Футболчиларим бугун жуда катта меҳнат қилишди, улар ўйинга паст назар билан қарашмади, бор кучини бериб ўйнади. "Бунёдкор"га қарши ўйинда ҳам ҳимоядаги қўпол хато сабабли гол ўтказиб юборгандик. Бундай ҳолатлар футболчининг ўйинга руҳий тайёр эмаслиги ёки хатолари устида ишламаётганлигини англатади. Бироқ фақатгина бир вазият ҳақида гапириш яхши эмас. Ҳисоб 1:0 пайтида биз яхши қарши ҳужумга эга бўлгандик. Ҳисобни 2:0га етказганимизда бу ерда ҳозир умуман бошқача фикрлар, бошқача натижа бўларди. Футбол шунақа, 30 сония ичида ўйин, жамоа ҳақидаги фикрлар ўзгариб кетди. Бу табиий ҳолат. Бу биз, мураббийлар штаби, футболчиларга фойдали бўлиши мумкин. Шу орқали футболчилар ўз хатоларини кўриши, ўзларига бўлган фикрларини ўзгаришига туртки бўлади. Ўз уйимизда ютқаздик, гарчи биринчи ўриндаги жамоага мағлуб бўлган бўлсак ҳам бу аламли бўлди. Чунки бугун ютишимиз ҳам мумкин эди.

- Бугун Егорь Кондратюк ва Иқбол маликжоновнинг захирада қолдирилгани барчани ҳайрон қолдирди. Уларнинг жароҳати бормиди?

- Йўқ, ундай муаммолар йўқ эди. У кучли жамоаларга қарши ўйинларда Жасур Холтўраевнинг ўрнига майдонга тушганида янада фойдали футболчи эканлигини кўрдик. Шу сабабли биз шундай қарорга келгандик. Иқбол Маликжоновга келсак, у учта ўйинда қатнашмади. Жамоада рақобат жуда катта. Ўтган ўйинларда унинг нуқтасида ўйнаган футболчиларни олиб ташлаш адолатсизлик бўларди. Чунки улар ҳам яхши ўйин намойиш қилишганди. Натижа бўлмаганидан кейин Иқбол Маликжонов ёки Шота Гвазава бўлганида бошқача бўлиши мумкин эди дейиши мумкин. 30 сонияда барчаси ўзгариб кетди. Ҳозир жамоада ким ўйинга тайёр бўлса, ўшани майдонга туширяпмиз. Барчаси рақобат сабаб.

- Аслиддин Тоштемировнинг жароҳати қандай? У "Насаф"га қарши ўйнайдими?

- Ҳозирни ўзида аниқ гап айтиш қийин. У оёқ мушакларини тортиб олди. Эртага уни тиббий кўрикдан ўтказамиз ва барчаси аниқ бўлади. 

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика