Latest news

18:43Суперлига. ОКМК - "Хоразм". Таркиблар маълум  0 18:38АПЛ. "Ман Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, Ҳусанов захирада қолдирилди  30 18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  0 18:00Про лига. "Локомотив" ва "Жайхун" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:45"Сурхон" - "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  4 17:06Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин  1 16:38Эзе "Арсенал" билан шартнома имзолади  0 16:12"Ал Насср" — "Ал Аҳли". Саудия Арабистони Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  6 15:32Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор ўз майдонида 6 та гол ўтказди, рекорд эса МҲСКга тегишли  3 15:17Ўзбекистон кубоги. "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни ўтказилади  0 14:50Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши қандай ўйнашни билмайди. Бугун "Ман Сити" "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади   2 14:23Ўзбекистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2025" учун қайдномаси маълум  28 14:10Тожикистон "CAFA Nations Cup 2025" учун қайдномасини эълон қилди, унда Суперлигада ўйнайдиган футболчилар ҳам бор  2 13:458 та гол урилган "Андижон" — "Пахтакор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:19Руминия клубидан 94 очко олиб ташланди  14

Баҳодир Аҳмедов: "Хориждан мураббийларни олиб келишни ижобий ҳолат сифатида баҳолайман" News

Баҳодир Аҳмедов: "Хориждан мураббийларни олиб келишни ижобий ҳолат сифатида баҳолайман"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Баҳодир Аҳмедов бўлажак мундиаль олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Таиландда ўтказилган Осиё кубоги ҳар қачонгидан кўра қийинроқ кечди, десам хато бўлмайди. Авваллари биз қийинчиликсиз мағлуб этадиган терма жамоалар ҳам етарлича қаршилик кўрсатиб, футзал сир-асрорларини яхши ўзлаштириб олгани барчага аён бўлди.

Эрон хусусида эса, ортиқча таъриф бериш шарт бўлмаса керак. Бу жамоа қандай таркибда бўлмасин ҳар доим кучли саналган. Биз Осиё чемпионатида қатнашиш баробарида бир вақтнинг ўзида Жаҳон чемпионатига ҳам янги мурабий қўл остида тайёргарлик кўриб олдик.

Айтганимдек, футзал қитъамизда тобора оммалашиб бормоқда. Аксарият терма жамоалар бошқарувига Бразилия, Испания ва Аргентинадан мутахассислар жалб этилган. Хориждан мураббийларни олиб келишни ижобий ҳолат сифатида баҳолайман. Сабаби улардан янги методика ва тактик услубларни ўрганиб олиш мумкин. Футзал ўзгариб бормоқда ва шу сабаб ҳам турли услубга эга жамоаларга қарши учрашувлар улкан фойда беради.

Айрим жамоалар маҳаллийлаштирилган легионер футзалчиларга эга. Биз эса бор эътиборимизни ўзимизнинг “қора кўзлар”га қаратамиз. Барибир хоҳлаймизми, йўқми уларнинг мақсади пул ишлаш бўлади. Бизнинг йигитларда эса Ватан туйғуси ҳамиша юқори бўлган. Ўзим футзал ўйнаган пайтларимда ҳам бор эътиборимни байроғимизни баланд кўтаришга қаратганман. Бизнинг ютуғимиз бу ўз ёшларимиздир. Оддий мисол, яқинда таркибида бразилиялик футзалчилар бўлган Қозоғистонни енгишни уддаладик. Демак тўғри йўлдамиз, деб айта оламан.

Бизга яратиб берилган шароит ва имкониятлар аъло даражада. Бунинг учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга, қолаверса, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига ташаккур билдирмоқчиман. Биздан фақат яхши натижа кўрсатиш қолди. Ўйлайманки, мундиалда халқимиз, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади. Бор имкониятимизни ишга соламиз".

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика