Latest news

19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  11 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  4 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  21 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  6 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  4 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3

Бадштубер футболчилик фаолиятига якун ясади News

Бадштубер футболчилик фаолиятига якун ясади

Хольгер Бадштубер 33 ёшида 13 йиллик профессионал футболчилик фаолиятини тугатганини эьлон қилди.

Терма жамоаси таркибида 2010 йилда Жанубий Африка Республикасида ўтказилган мундиалда 3-ўринни эгаллаган, Германия Бундеслигасида 6 бор зафар қучган. Футболчи бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди: 

"Барчаси учун миннатдорман. Ортга назар ташласам, муваффақиятли даврни кўраман". 

Марказий ҳимоячи позициясида тўп тепган футболчига бир пайтлар фавқулодда истеъдодли, деб баҳо беришганди. Бироқ унинг жароҳатга мойиллиги ҳам бор эди. Унинг ўзи бу борада: 

"Албатта, камроқ жиддий жароҳат олишни истаган бўлардим. Эришган ютуқларимиздан мамнунман", – деди.

Бадштубер 2009 йилда Мюнхенда профессионал фаолиятини бошлади ва унинг асосий қисмида "Бавария" клуби учун ҳаракат қилди. Ҳатто 2013 йилда собиқ жамоаси билан Европа Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритди. У, шунингдек, "Шальке 04" ва "Штутгарт" жамоаларида ҳам ўйнади. Ҳимоячининг сўнгги клуби Швейцариянинг "Люцерн" клуби бўлди. 

Хольгер келажакдаги режаларига ҳам ойдинлик киритиб ўтган: 

"Мен отамнинг изини босган ҳолда мураббийлик фаолиятимни бошламоқчиман. Умид қиламанки, футболда яна узоқ муддат қоламан, фақат бошқа ролда".

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика