Latest news

00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  0 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  109 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  6 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  12 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  16 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  76 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  12 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1

Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор" News

Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"

Хабарингиз бор, 30 ноябрь куни Суперлигада сўнгги тур беллашувлари бўлиб ўтади.

26-турнинг принципиал тўқнашувларидан бири Водий дербиси бўлади. Унда "Навбаҳор" жамоаси "Андижон"ни меҳмон қилади. Мана шу ўйиндан олдин "лочинлар"нинг 32 ёшли сардори Азимжон Аҳмедов клуб матбуот хизматига айрим фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоамиз жорий мавсумнинг охирги баҳсини "Андижон"га қарши ўтказади. Мазкур клублар турнир жадвалида қайси ўринда бўлишидан қатъий назар, "водий дербиси" ўйинлари доимо шиддатли ва кескин курашлар остида кечган. Бу сафарги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта. 

Бундан ташқари, жамоамизда совриндорлар сафидан жой олиш имконияти сақланиб қолган, шунингдек, бўлажак рақибимиз "Андижон" билан Суперлига ва Ўзбекистон кубоги финалидаги аламли мағлубиятлар учун ўзгача ҳисоб-китобимиз бор.

Шунинг учун бўлажак ўйинда майдонга ўзгача руҳ ва иштиёқда тушиб, ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашиш, жорий мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз. Буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.

Фурсатдан фойдаланиб, жорий мавсумда жамоамизга барча шароитларни яратиб берган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ва "Навбаҳор" клуби вице-президенти Отабек Арифович Саматовларга футболчилар номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман," - деди Азим Аҳмедов.


Эслатиб ўтамиз, сўнгги тур олдидан "Навбаҳор" жамоаси 42 очко билан 4-ўринда бормоқда. "Лочинлар"да ҳали учинчи ва ҳаттоки иккинчи ўринни эгаллаш учун ҳам назарий томонлама имконият сақланиб қолган. "Андижон" эса 29 очко билан жадвалнинг 8-поғонасидан жой олган. "Бургутлар" ғалаба қозонган тақдирда ҳам бу ўриндан юқорига чиқа олишмайди. Аммо, ютқазиб қўйишса бироз пастга тушишлари мумкин.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика