Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди
23 nov 15:07
News
Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди
Илк дақиқалардан устунликка эга бўлган қизларимиз 18-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Нилуфар Қудратованинг узатмасидан кейин Диёрахон Хабибуллаева тўпни дарвозага йўллади. Иккинчи бўлим аввалида (52-дақиқа) Азиза Норбоева Людмила Карачик узатган тўпни дарвозага йўллаб, орадаги фарқни иккитага оширди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 8-дақиқада яна ўша Диёрахон Хабибуллаева аниқ зарбаси билан якуний ҳисобни ўрнатди.
Ушбу ғалабадан кейин "Насаф" 4 очко билан "B" гуруҳи етакчисига айланиб олди, аммо турнинг яна бир учрашувида "Ухан" (Хитой) жамоаси "Бам Хатун" (Эрон) билан баҳс олиб боради. Мазкур учрашувдан аввал хитойликлар ҳисобида 4 очко бўлса, эронликларда — 3 очко бор. Гуруҳ жадвалини ушбу ҳавола орқали кўриб олишингиз мумкин.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Comments