Latest news

10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  1 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  2 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  6 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  15 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  45 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  1 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0

"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор News

"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор

Амстердам клуби янги мураббий тайинлашни режалаштирмоқда.

Мавсум бошида "Аякс"ни Морис Стейн бошқарганди. Бу мураббий жамоани Эредивизининг тушиб кетиш зонасидан олиб чиқа олмади.

Ўтган йилнинг октябрь ойида "Аякс" Стейнни истеъфога чиқарди ва Жон ван 'т Схипни жалб қилди. Унинг қўл остида амстердамликлар 29 та учрашув ўтказиб, 14 та ғалаба, 9 та дуранг ва 6 та мағлубият қайд этди.

Жамоа турнир жадвалида 5-ўринни эгаллади, аммо ван'т Схип у ерда фақат мавсум охиригача қолади. Нидерландия ОАВнинг хабар беришича, "Аякс" келаси ҳафта янги мураббий тайинланганини эълон қилади.

"De Telegraaf" журналистларининг таъкидлашича, раҳбарият фақат 2 нафар номзодни кўриб чиқмоқда. Ван 'т Схип ўрнини Грэм Поттер ёки Франческо Фариоли эгаллайди.

Поттер ўтган йилнинг апрель ойидан бери ишсиз. Англиялик мутахассис "Челси"да муваффақиятсизликка учради, у атиги етти ойдан кейин истеъфога чиқарилди.

Ўз навбатида, Фариоли Лига 1да 5-ўринда бораётган "Ницца"ни бошқаради. Италиялик мураббийнинг шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, шу сабабли "Аякс" Франция клуби билан музокара олиб боришига тўғри келади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика