Австрия терма жамоаси афсонавий ҳужумчиси ўз жонига қасд қилди News

Австрия терма жамоаси афсонавий ҳужумчиси ўз жонига қасд қилди

Фожиа 16 ноябрь куни эрталаб юз берди.

Мадриднинг "Атлетико" клуби ва Австрия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Герхард Родакс вафот этди.

Родакс соатига 150 километр тезликда кетаётган поезд ғилдираклари остида ҳалок бўлди. Ҳайдовчи ўз вақтида тезликни пасайтириш имкониятига эга бўлмаган, деб хабар берди SportORF.

57 ёшли собиқ ўйинчи бир неча кун олдин оғир касалликка чалингани ҳақида хабар топгач шундай қарорга келгани айтилмоқда.

Родакс футболчилик фаолияти давомида Австриянинг "Рапид" ва "Адмира Ваккер" клубларида, шунингдек, Мадриднинг "Атлетико" жамоасида ўйнаган.

Миллий терма жамоа таркибида у 20 та ўйин ўтказди ва Австриянинг Жаҳон чемпионати финал қисми – 1990 йилги Жаҳон чемпионати доирасида АҚШ дарвозасини ишғол қилиб (2:1), сўнгги ғалаба голи муаллифи бўлиб қолмоқда.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика