Latest news

12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  2 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  2 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  3 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  5 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  7 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  5 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  16 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5

Австралия МТЖ бош мураббийи: "Қувайтга бориб ўйнаймизми ёки бошқа жойдами, фарқи йўқ. Биз жаҳон чемпионатига чиқмоқчимиз" News

Австралия МТЖ бош мураббийи: "Қувайтга бориб ўйнаймизми ёки бошқа жойдами, фарқи йўқ. Биз жаҳон чемпионатига чиқмоқчимиз"

18 ойлик танаффусдан сўнг Австралия терма жамоаси яна катта манзил сари йўлга чиқмоқда.

Марказлашган тартибдаги ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг иккинчи раунд қолган ўйинларини Австралия терма жамоаси Қувайтда ўтказади.

3 июнь. Австралия - Қувайт

7 июнь. Австралия - Хитой Тайпейи

11 июнь. Непал - Австралия

15 июнь. Австралия - Иордания

Австралия терма жамоаси 12 очко билан гуруҳда биринчи ўринда келяпти. Қувайт 10 очко билан иккинчи, Иордания ҳам 10 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Австралия Қувайтга йўл олишдан олдин БААда йиғин ўтказади. У ерда 29 май куни Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви мўлжалланган. "Соккерузлар" бош мураббийи Грехэм Арнольд ўз интервьюсида тайёргарлик режаси ҳақида сўзлаб берди. 

- "Биз бир неча кун олдин Қувайтга боришни режалаштиряпмиз, чунки маҳаллий об-ҳавога кўникишимиз керак. Бунинг учун Европа клубларидан миннатдорман, улар футболчиларимизни бирмунча эртароқ қўйиб юборадиган бўлишди. ФИФА кунлари то 31 майга қадар очиқ эмас. Бу дегани клублар хоҳласа футболчиларни бермаслиги мумкин, лекин биз вазиятни тушунтирган ҳолда Европа жамоалари билан иш олиб боряпмиз". 

- "25 май куни Дубайга кетамиз. Унгача қўл остимда 13-14 нафар легионер жам бўлади деб ўйлайман. Агар Қувайтдаги ўйинлар стартига 10 кун қолганида тўлиқ таркиб билан йиғила олсак, бу жуда яхши бўларди. ЖЧ саралаш баҳслари марказлашган тартибда давом эттирилади. Ўйинларни ўтказувчи сифатида Қувайт танландими, ҳозир буни муҳокама қилиш керак эмас. Биз ҳар қандай шароитга мослашишимиз даркор, зеро олдимизга жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилган".

- "Осиёда 20та лойиқ жамоа жаҳон чемпионатига чиқиш учун кураш олиб боряпти. Бу дегани битта ўринга тўртта жамоа курашади. Арабларда иқлим биздагидан анча фарқ қилади. Шу боис ҳам Қувайтга кетишдан олдин БААда йиғин ўтказишни маъқул кўрдик", - дейди Австралия термаси устози.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика