Latest news

12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  0 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  2 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  10 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  9 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  4 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  1 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  2 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  17 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  15 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6

Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ" News

Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"

Суперлиганинг биринчи давраси ОКМК учун турли кайфиятда ўтди — мавсумни яхши бошлаган жамоа давра охирига келиб, анча очко йўқотди.

Жамоанинг мудофаа чизиғи вакили Авазбек Ўлмасалиев "Машъал" билан ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.

- Биринчи даврани жуда яхши бошладинглар, аммо кейин натижалар сусайди. Бунга асосий сабаб нимада деб ўйлайсиз?
- Ҳа, ростдан ҳам бу йил бошида яхши старт олдик Аммо ФИФА кунлари сабабли ўйинлардаги узилиш бизга таъсир қилди, деб ўйлайман. Танаффусдан қайтганимиздан кейин ўйинимиз аввалгидек чиқмади. Ритмни йўқотдик, жисмоний ва руҳий тайёргарликка ҳам таъсири бўлди.

- Умумий манзарада Суперлига сизда қандай таассурот қолдирди?
- Бу йилги Суперлигада рақобат анча кучайганини барча кўриб турибди. Жамоаларнинг очколари жуда яқин — бу турнир жадвалида ҳам акс этган. Лекин ОКМК ўзига хос ўрни бор жамоа ва ҳозирги натижа бизга хос эмас. Худо хоҳласа, иккинчи даврада ўз ўрнимизни албатта қайтарамиз.

- ОКМК иккинчи даврада чемпионлик йўлида рақобатлаша оладими?

- Албатта! Биз ҳали ҳеч нарса тугади деб ўйлаганимиз йўқ. Олдимизда кўп ўйинлар бор, имкониятлар ҳам бор. ОКМК ҳар мавсумда охиригача курашади — бу йил ҳам шундай бўлади, деб ишонаман.

- Биринчи даврада қайси ҳужумчига қарши ўйнаш энг мураккаб бўлди?
- Ростини айтсам, ҳали бундай футболчи чиқмади!

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика