Latest news

09:31МЮ чап қанот ҳимоясига Раян Аит-Нурини сотиб олмоқчи  0 09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  0 08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  14 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  4 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  5 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  3 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  11 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  8 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  16 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7

Асрор Алиқулов: "Муртозаевнинг дисквалификацияси 3 та ўйинлигини учрашув куни билдик" News

Асрор Алиқулов: "Муртозаевнинг дисквалификацияси 3 та ўйинлигини учрашув куни билдик"

Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Қизилқум" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Меҳмонлар бугунги ўйинда ҳимоявий услубни танлашди. Рақибнинг қарши ҳужумларида хатога йўл қўймасликка уриндик. Дастлабки голли вазият бизнинг жамоа томонидан яратилди, бироқ фойдалана олмадик. Аксинча "Қизилқум" жамоаси ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда ўзгаришларни амалга оширдик, мағлубиятдан қутулиш учун чораларни қўлладик. Ҳисобни тенглаштиришга эришдик, бироқ қўшимча бўлимларда маҳоратли футболчилар етишмагани сабаб иккита гол ўтказиб юбордик. 

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчиларнинг фаоллиги ўйинда ҳисоб тенглашишига сабаб бўлди. Асосий вақтда ҳар икки жамоа тенг ўйин намойиш этаётганди. Қўшимча бўлимларда жамоангиз йигитлари чарчаб қолишдими?

- Гол урган вазиятимизда захирадан қўшилган футболчилар яхши ўйнашди. Суперлига жамоасига қарши ҳимояни зич ушлашга ҳаракат қилдик, бироқ бизга озроқ тезлик етишмади. Бунда фақат тез югуришни эмас, тез фикрлашни ҳам назарда тутаяпман. Ҳозирги футбол майдонда барқарорликни талаб этади. Бир-икки вазиятда ўзини кўрсатиб кейин майдонда кўринмай қолиш орқали ғалабага эришиш қийин.

- "Қизилқум" бугун захира дарвозабонисиз ва легионерларсиз ўйнади. "Қизилқум"ни маҳаллий футболчилардан иборат таркибининг ҳам "Машъал"дан устун жиҳатлари борми?

- Ўйин тенгма-тенг ўтди. Футболда маҳорат ва ноодатий фикрлаш даражаси барибир сезилади. Биз рақиб футболчиларни ҳам ўргандик. Хатолар бўлди, футболчиларнинг чарчаб қолган ҳолатлари ҳам бўлди. Муҳаммадали Ғиёсов, кейинчалик Файзулло Жуманқўзиевнинг ўйинга қўшилиши "Қизилқум" ҳужумларини кучайтирди. Тўпни тепиб юбориш қийин иш эмас, балки ўша гол ўтказиб юборилган вазиятларда ҳимоячилар чарчаб қолишгандир.

- "Машъал"да қўшимча бўлимлар режаси бормиди?

- Йўқ, биз буни режа қилмагандик. Аслида ҳужумга Хумоюн Муртозаевни туширишни мақсад қилгандик, бироқ унинг дисквалификацияси бугунги учрашувни ҳам ўтказиб юборишига сабаб бўлди. Олдинги учрашувда унинг лицензиясини қайтариб беришганди. Бироқ, ўйинга яқин қолганда у бугун ҳам ўйнамаслиги маълум бўлди. Қисқа фурсат ичида бошқа ҳужумчини майдонга туширишга тўғри келди. Балки Муртозаев ўйнаганида ҳужумдаги имкониятларимиз янада кўпроқ бўларди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика