Latest news

08:25Хуршид Ғиёсов: “Кучлик амбицияга эга клуб сафида тўп суриш мен учун шараф”  0 07:55Пролига дебютанти бир қатор тажрибали футболчилар билан шартнома имзолади  0 07:35Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  23 02:49А Серия. "Рома" ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилди  0 01:36Аморим Бруну ҳақида: "У даволанаётганда ҳам машғулотларга келади. Менинг ишимни олмоқчими ёки йўқми билмайман, лекин бу йигит – етакчи"  0 01:01Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди  2 00:51"Манчестер Сити" кейинги 48 соат ичида трансфер борасида эълон қилиши мумкин  0 00:28Фабио Каннаваро Акмал Мозговой ва Отабек Шукуров ўйинини стадиондан томоша қилди  5 23:53Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"  3 23:28Араухо "Барселона" машғулотларига қайтди. Ҳимоячи психологик муаммолар сабаб танаффус олганди  0 22:54БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди  0 22:31"Нефтчи" Championat.asia да чиққан хабарга муносабат билдирди   13 21:43Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"  0 21:08"Фенербахче" Нкункуни сотиб олиши мумкин  1 20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0

Асрор Алиқулов: "Тезкор ташкил этилган ҳужумлар натижасида киритилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди" News

Асрор Алиқулов: "Тезкор ташкил этилган ҳужумлар натижасида киритилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди"

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Машъал" - "Олимпик-Mobiuz" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда жамоамизда озроқ чарчоқ аломатлари кўринди. Биласизлар, дастлаб водийда, кейин Нукусда ўйинларимизни ўтказиб қайтгандик. Иккинчи бўлимда йигитларда тезкорлик ошди, қарши ҳужумлардан йигитлар унумли фойдаланишди. Тезкор ташкил этилган ҳужумда киритилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди.

- Захирадан қўшилган футболчилар ўйинни кучайтиришди деб айтсак тўғри бўладими?

- Биринчи бўлимда ҳужум ташкил этишда қийналдик. Захирадан қўшилган футболчилар чиндан ҳам ўйинни кучайтиришди. Айтайлик, Бабатунде майдонга тушганидан сўнг кўп вақт ўтмай гол урди.

- Миллий терма жамоасида ҳам, олимпия терма жамоасида ҳам 11 метрлик нуқтадан гол ура олмаслик ҳолатлари кузатилаяпти. Бугун ҳам Хумоюн Муртозаев пенальтини голга айлантира олмади. Ўзи жамоа таркибига пенальтиларга масъул бўлганлар кимлар? Улар машғулотларда бу борада ишлайдими?

- Бу нарса кўпроқ футболчилардаги ўйин ҳиссиёти билан боғлиқ. Ҳисоб ҳам таъсир қилади. Масъулиятни олиш осон эмас. Олдими, демак имкониятдан фойдаланиш керак. 

- Биринчи бўлимда жамоада чарчоқ кўринди. Иккинчи бўлимда мураббийнинг чизгилар иш бердими?

- Бабатунде захирадан қўшилиб ўйинни кучайтирди. Бу фақат шу билан боғлиқ эмас. Йигитлар биринчи бўлим давомида ўзларини тиклаб олишди. Иккинчи бўлимда тезлик қўша олишимизга ишонгандим.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика