Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Асрор Алиқулов: "Ўзи ҳакам билан тортишишнинг фойдаси йўқ, аммо..." News

Асрор Алиқулов: "Ўзи ҳакам билан тортишишнинг фойдаси йўқ, аммо..."

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйинда йирик ҳисобда ютган бўлсак ҳам, баҳс осон бўлмади. Жисмоний томонлама, яккакурашларда рақиб устунлиги сезилди. "Хоразм" охирги дақиқага қадар бизни босим остида ушлаб турди", - дейди Асрор Алиқулов.

- Биринчи таймда Муҳриддин Зоиров жуда яқин масофадан ноаниқ зарба берди. Ўша вазият бўйича мураббий сифатида фикрингиз қандай?

- Бир ҳафтада иккита машғулот фақат гол уриш бўйича бўлади. Яқин масофадан ура олмагани ўзининг хатоси деб ўйлайман, у ерда қаттиқ тепиш шарт эмасди, шунчаки дарвозабоннинг ёнига тепса бўлди эди.

- "Шўртан" бугун ютган бўлса ҳам, фақат "Хоразм" клуби футболкаларининг ортида фамилиялар ёзилган экан. Бунга қандай қарайсиз?

- Биз бу йил тўртинчи марта жамоа йиғдик. Агар фамилия ёзадиган бўлсак форма етмасди ва молиявий томонлама анча қимматга тушарди.

- Офсайддан урилган голга қандай таъриф берасиз? Ўша вазиятда офсайд бормиди?

- Бу вазиятда футболчимиз хато қилдими ёки ҳакамми буни фақат видеони кўриб чиққач аниқ гап айта оламан.

- Захира ҳаками билан кўп тортишдингиз. Нима деб ўйлайсиз бунинг фойдаси борми?

- Ўзи исталган ҳакам билан тортишишнинг фойдаси йўқ, ўзим ҳам футболчи бўлганман. Аммо ўйин давомида эҳтиросга бериламиз. Ўйиндан кейин доим қўл ташлаб, узр ҳам сўрайман.

- "Шўртан" йилни қайси поғонада якунлайди деб ўйлайсиз?

- Иккинчи босқичда йигитлар олдига кейинги йил учун тайёргарлик бошланганини айтдик. Ёш футболчилар бу йил ўзларини кўрсатишса кейинги мавсум ўйнашади, акс ҳолда қаерда ўйнашади?




Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика