Latest news

19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  9 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  4 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  20 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  3 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  4 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  5 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3

Асрор Алиқулов: "Ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача асабий ҳолатда бўлдик" News

Асрор Алиқулов: "Ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача асабий ҳолатда бўлдик"

Про-лиганинг қолдирилган 16-тури доирасидаги "Шўртан" - "Ғиждувон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда биз анчадан буён ғалаба қозона олмай келаётгандик. Бугун биз учун ғалаба зарур эди. Дастлабки дақиқаларданоқ ўйин тизгинини назоратга олишга уриндик. Биринчи бўлим охирларига келиб ўйинимиз сустлашди ва меҳмонларда ҳам имкониятлар юзага кела бошлади. Иккинчи бўлимда йўл қўйилган хатолардан хулоса чиқариб ҳаракат қилдик. Аммо 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмадик. Бутун мураббийлар штаби ва жамоа аъзоларини ва мухлисларни асабий холатда ушлаб турдик деб айтсам тўғри бўлади.

- Жамоа вазиятларни кўп яратди, аммо уларнинг барчасидан ҳам фойдалана олмади. Бунинг сабабини қандай изохлайсиз?

- Йил бошида Муҳриддин Зоиров эндигина профессионал футболга кириб келганида сизлар унинг ҳаракатларидан қониқмасдан кўп савол берардинглар. У билан кўп ишладик, голлар ура бошлади. Бироқ орада ўз имкониятлари доирасида ўйнай олмай қолди. Ҳозир аввалги холатига қайта олмаяпти. Ўзига боғлиқ, яхши ҳаракат қилиши керак. Балки юлдузлик касаллигига учради десак тўғри бўлар. Ҳужумкор футболчи билан ўйнасак, марказ очилиб қолиши мумкин. "Ғиждувон" тўпни яхши назорат қила олади, шу сабабдан биз ўйинга шу услубни танладик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика