Latest news

22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  36 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  14 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1

Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор" News

Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан олган "Машъал" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- "Бухоро" жамоаси билан Про-лигада ҳам тўқнаш келгандик. Асосан қарши ҳужум тактикасига асосланиб ўйин ташкил этади. Тўпни назорат қилишга уриндик, тезкор қарши ҳужумлар қурбонига айланмасликка ҳаракат қилдик. Назаримда биз бугун вазифамизни яхши уддаладик.

- "Машъал" ёш таркиб ва ротациялар билан ОКМК билан сафар ўйинида ғалабага эришганди. Бугун ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнаганига сабаб нима? Олмалиқдаги ўйин натижаси тасодифмиди?

- Ўша ўйинда ОКМК устунлиги сезилиб турганди. Биз ёш футболчилар билан рақибга бўш худудлар қолдирмасликка уриндик. Бу натижани тасодиф деб айта олмайман. Буни футболчиларнинг майдонда ҳаракатлари эвазига қўлга киритилган ютуқ деб айтса бўлади.

- Навбатдаги турда "Арал академия" билан ўйнайсизлар. Бу жамоага ОКМК 16 та гол урди, "Бухоро" 7 та. Шундан келиб чиқсак, "Машъал" нечта гол урмоқчи?

- Буни олдиндан айтиб бўлмайди албатта. Биз ушбу ўйин орқали "Хоразм"га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Ҳозир натижа ҳақида гапириш нотўғри, биз ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- "Машъал"нинг кубок учрашувларидаги режаси қандай?

- Олдиндан қандайдир ваъдалар бермоқчи эмасмиз. Биз ОКМК билан ўйинда ғалабага эришдик, балки улар бизга нисбатан беписанд қарагандир. Биз хато ва камчиликлар устида кўпроқ ишласак, натижа яхши бўлади.

- Ўзбекистон U-23 терма жамоа футболчиларига қандай фикрларни билдирган бўлардингиз?

- Биз уларга ишонамиз. Терма жамоамиз йигитлари кўзланган мақсадга албатта эриша олишади. Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибга эгамиз. Биз, бутун Ўзбекистон аҳли U-23 терма жамоамиз вакилларига омад тилашаётганига шубҳа йўқ.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика