Latest news

13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   0 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   0 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  2 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  4 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  7 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  1 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  8 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  5 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  16

Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор" News

Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"

Кеча Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Машъал" - "Хоразм" (4:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан кейин мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.

"Авваламбор бугунги "Жаҳон матбуоти эркинлиги куни" билан барча ОАВ ходимларини табриклайман. Футболда журналистларнинг ўрни катта.

Ўйинга келадиган бўлсак "Хоразм" жамоаси натижа учун ўйнайди ва қарши ҳужумда ҳаракат қилади. Тезкор гол урганимиз фойдамизга хизмат қилди. Бугунги ўйин учун барчани ғалаба билан табриклайман.

- Бу мавсумда "Машъал" ҳали гол ўтказгани йўқ. Бунинг сири нимада?

- Бунинг барчасининг тагида футболчиларнинг меҳнати ётибди. Жамоавий ўйин ва натижага эришиш.

- Бугун ғалабага тезкор гол сабаб бўлди дедингиз. Сиз ҳам футболчи бўлгансиз, тезкор гол қўйиб юборилганида қандай қилиб натижани ўз томонига ўзгартирса бўлади?

- Агар сиз доим ҳимоявий ўйин намойиш этаверсангиз ҳисобда ортда қолаётан пайтда ҳужумкорликни ошириб гол уриш қийин. Шу боис бошқа пайт ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этиб туриш керак.




- Муртозаев жамоа сардори сифатида ҳам ўйнади, аммо охирги пайтларда у захирада қолмоқда...

- Сабаби Анвар Муродов айни пайтда машғулотларда рақобатда ютиб чиқмоқда. Муртозаев ҳам машғулотда ишламоқда, аммо мураббийлар Муродовни танлашди.

- "Машъал" кубокда гуруҳда кейинги босқичга чиқди. Қайсидир интервьюингизда кубокда раҳбарият томонидан вазифа қўйилмаган дедингиз. Йигитлар босимсиз ўйнагани учун кейинги босқичга чиқдими?

- Йўқ, раҳбарият олдимизга вазифа қўймаган бўлса ҳам мураббийлар томонидан ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун тушамиз. Бундан ташқари ҳар бир ғалаба учун футболчиларга мукофот пуллари берилади.

Шу фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон U-23 терма жамоасини тарихий натижа - Олимпиада йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклайман!


Mashal

Ibrokhim Ganikhonov - 7', Anvar Murodov - 9', Rustam Abdukhamidov - 70', Humoyun Murtozaev - 90'

PRO liga. Round 6

03/05/2024, 19:00

0
:
4
Finished

Khorazm

45'
90'
7'  Ibrokhim Ganikhonov
9'  Anvar Murodov
70'  Rustam Abdukhamidov
90'  Humoyun Murtozaev

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика