"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда
31 may 2024 11:41
News
"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда
"Канонирлар" мутахассисни сақлаб қолиш ниятида.
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета билан шартномани узайтирмоқчи, деб хабар берди "Daily Mail". "Канонирлар" испанияликни клуб тарихидаги энг кўп маош олувчи мураббийга айлантиришга тайёр.
Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2025 йилнинг июнигача амал қилади. "Тўпчилар" мутахассисни узоқроқ муддатга сақлаб қолмоқчи ва унинг маошини йилига ҳозирги 9 миллион фунтдан сезиларли даражада оширишга шай. У АПЛда Пеп Гвардиоладан кейин иккинчи энг кўп маош олувчи мураббийга айланиши мумкин.
Клуб ҳам, мутахассис ҳам шартномани узайтириш тарафдори. Томонлар Артета ва спорт директори Эду Гаспар таътилдан қайтганларидан кейин ҳамма нарсани батафсил муҳокама қилишади.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Comments