Latest news

12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  1 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  0 12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  2 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?!  2 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  7 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  7 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  7 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  13 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  10 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  6 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  29 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1

"Арал"нинг 20 ёшли вингери, пешқадамни ютган мураббий ва Муборакдаги "қалқон" — Про лига 4-тур лауератлари News

"Арал"нинг 20 ёшли вингери, пешқадамни ютган мураббий ва Муборакдаги "қалқон" — Про лига 4-тур лауератлари

Championat.asia сайти Про лига 4-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши дарвозабони - Умиджон Ҳамроев ("Машъал")

"Машъал" бу турда ўз майдонида "Шўртан"ни қабул қилди. Қашқадарё дербисида Асрор Алиқулов шогирдларининг қўли баланд келди. Шу куни ғузорликлар ҳам мезбонлар дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятларни яратди. Лекин уларнинг голга айланишига "Машъал" посбони Умиджон Ҳамроев йўл қўймади ва бир нечта сейвларни амалга оширди. Маълумот учун, "Машъал" жорий мавсумда ҳали ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборгани йўқ. 


 "Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши футболчиси - Иззатилла Қутибоев ("Арал")

2004 йилда туғилган Иззатилла Қутибоев бу йил "Арал" сафида ўзининг чаққон ҳаракатлари, индивидуал сифатлари билан ажралиб турибди. Футболчини "Олимпик Мобиуз"га қарши кечган ўйинда ҳеч ким тўхтата олгани йўқ. У рақиб дарвозасини ишғол қилишдан ташқари жамоадошларининг 2 та голига ассистентлик ҳам қилди. 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши мураббийи - Муҳсин Низомиддинов ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" Фарғонада турнир жадвали пешқадами "Хоразм"ни қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашувда Муҳсин Низомиддинов шогирдлари йирик ҳисобдаги (3:0) ғалабани тантана қилди. Сайтимиз талқинига кўра, айнан Низомиддинов турнинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди.

 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика