Latest news

17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  0 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  0 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  7 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  4 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5

АПЛ. 10та карточка кўрсатилган ўйинда "Ньюкасл" "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди News

АПЛ. 10та карточка кўрсатилган ўйинда "Ньюкасл" "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Англия Премьер-лигасининг 13-туридан ўрин олган "Ньюкасл" — "Челси" учрашуви якунланди.

Ньюкасл – Челси 4:1

Гол: 1:0 – 13 Исак, 1:1 – 23 Стерлинг, 2:1 – 60 Ласселс, 3:1 – 61 Жоэлинтон, 4:1 – 83 Гордон.

Ньюкасл – Поуп, Триппьер, Шер, Ласселс (Дамметт, 86), Ливраменто, Бруно Гимараэс, Майли (Диалло, 90), Альмирон (Мерфи, 87), Жоэлинтон, Гордон (Ndiwani, 90), Исак (Ритчи, 81).

Челси – Санчес, Джеймс, Тиаго Силва, Бадьяшиль, Кукурелья, Галлахер (Мудрик, 69), Фернандес, Палмер (Колуилл, 75), Угочукву (Кайседо, 69), Стерлинг (Мадуэке, 87), Джексон (Броя, 69).

Огоҳлантиришлар: Триппьер (22), Угочукву (41), Жоэлинтон (45), Ласселс (46), Жеймс (55), Стерлинг (59), Кукурелья (77), Колуилл (81), Ритчи (90).

Четлатиш: Жеймс (73).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

83. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рақиб жарима майдонида тўпни қабул қилиб олган Гордон ҳисобни йирик кўринишга келтирди!


81. Карточка олиш навбати Колуиллга етиб келди.

76. ЗАРБА! Мезбонлар ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди, Санчес бунга йўл қўймади.

73. Ўзидан қочиб кетган Гордонни йиқитган Жэймсга иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва у майдондан четлатилмоқда.

68. "Челси" таркибида биратўла уч ўзгариш рўй берди.

61. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Тиаго Сильванинг қўпол хатосидан сўнг Жоэлинтон қийинчиликсиз Санчес дарвозасини ишғол қлди!

60. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Стандарт вазият натижасида Жамол Ласселс бош билан рақиб дарвозасига тўпни жойлаб қўйди!


59. Учрашув карточкадларга бой бўлмоқда. Навбатдаги жазоланувчи — Стерлинг.

55. Галлахер рақиб футболчисини қоидага зид равишда тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

51. Триппьер кетма-кет уч маротаба бурчак зарбаси амалга оширди, унинг сўнгги уриниши зарба билан якунланди, аммо Санчес тўпни эгаллаб олди.

47. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди. Жэймснинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+3. Жоэлинтон Жэймсга нисбатан кетма-кет икки марта қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. ЗАРБА! Триппьернинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

41. Угочукву жарима майдони яқинида рақибини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди. Мезбонларда стандарт юзага келди.

39. "Челси" бурчак тўпи ишлаб олди. Узатмани мезбонлар баратараф этди. 

36. Галлахернинг уриниши самарали якунланмади.

35. Палмер Стерлингнинг узатмасига етиб кела олмади, акс ҳолда хавфли вазият юзага келарди.

31. Сейв! "Челси"нинг тезкор ҳужуми зарба билан якунланди, Поуп эса жамоасини голдан қутқарди.

31. Альмирон ўнг қанотдан айланма зарба йўллади, бироқ унинг уриниши кўнгилдагидек чиқмади.

26. Хавфли вазият! Бурчакдан узатилган тўпга Жоэлинтон бош билан зарба йўллади, бироқ бироз аниқлик етишмади.

23. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Стерлинг жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди!


22. "Ньюкасл" жарима майдони яқинида Стерлингга нисбатан қоидабузарлик амалга оширгани учун Триппьер огоҳлантирилди.

16. Галлахер қоида бузди. "Челси" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди.

13. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рақиб жарима майдони марказида ёлғиз қолдирилган Исак ҳисобни очди! "Челси" ҳимоячилари сунъий офсайд яратишда хатога йўл қўйишди.


12. Энди худди шундай вазият мезбонларда юз берди, Жеймс тўпни қайтариб юборди.

7. Палмер рақиб жарима майдонига узатма амалга оширди, мезбонлар хавфни баратараф этди.

6. Дастлабки дақиқалар курашларга бой бўлмоқда.

1. Учрашув бошланди.

Учрашув 20:00да старт олади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика